Мобил телефон ва ё қурилмаларда аудио ҳамда видео файлларга доир тез-тез сўраладиган саволлар

  • Facebook
  • Twitter
  • Google+
  • БЎЛАШИШ
  • Дўстингизга йўлланг
  • Чоп қилиш

Мобил телефонимда қандай қилиб АВ (Аудио ва Видео) файлларни тинглашим ёки томоша қилишим мумкин?

BBCдаги аудио ва видео материалларни кўриш ёки тинглаш учун Сизда лозим бўлган мобил телефони бўлиши керак. Сиз SIM картангизни ҳам GPRS ёки EDGEда дата узатиш-қабул қилишга созлашингиз керак бўлади. Батафсилроқ ахборот олиш учун мобил алоқа провайдерига мурожаат қилинг. BBCZUZBEKдан қандай форматларни юклаб олиш мумкин?

Мобил саҳифамиз орқали Сизга таклиф қилинадигани: 3gp, mp4 and mp3 форматларидир.

Томоша қилиш ва тинглашнинг нархи қанча?

Видео томоша қилганингиз ва аудио файлларни тинглаганингиз учун BBC Сиздан ҳақ талаб қилмайди. Бу хизмат бепул. Аммо Сизнинг мобил алоқа провайдерингиз ( оператор) дата истеъмоли учун Сиздан тўлов талаб қилиши мумкин. Дата учун қанча тўланишини билмасангиз, провайдерингиз билан боғланиб кўринг.

BBC ўз маҳсулотларини мобил алоқа орқали томоша қилганингиз ва тинглаганингизда сарф бўлган дата учун молиявий жавобгар эмас.

Тинглаш ва томоша қилишда сарф бўлажак дата нархини қандай қилиб чегаралашим мумкин?

Видео юклаш масаласида бир неча йўллар бор:

- Компютердан фойдаланинг. Одатда мобил саҳифамизда мавжуд аудио ва видео материаллар асосий интернет саҳифамизда ҳам бор.

- Сизга бериладиган дата миқдори ҳақида провайдер билан гаплашинг. Маълум бир миқдорга келишинг. Ана шу йўл билан Сиз бир ойда қанча мобил дата истеъмол қилишингизни назорат этишингиз мумкин.

- wi-fiдан фойдаланинг. Аксарият мобил телефонларда wi-fi қурилмаси ўрнатилган бўлади. Уйдаги ва ё бошқа мавжуд тармоқларнинг wi-fi тизимидан фойдалансангиз мобил датангизни тежаб қолишингиз мумкин.

- Bluetoothдан фойдаланинг. BBCнинг видео файллари қулфланмаган ва Bluetooth орқали бўлашиш мумкин. Ўз дўстларингиз билан бу файлларни бўлашаверинг.

Юклаб олишга қанча вақт керак?

Бу дата алоқанинг тезлигига боғлиқ. Одатда қисқа клипларни 3Gда бир – икки дақиқада юклаб оласиз, wi-fiда эса яна ҳам тезроқ.

Узунроқ клипларни юклаб олишга кўпроқ вақт сарфланади.

Овоз сифатини яхшилашим мумкинми?

Айрим мобил телефонларнинг тинглаш қурилмаси сифати паст, шунинг учун қулоқчиндан фойдаланинг.

BBC Uzbek радио дастурларини жонли тинглашнинг имкони борми?

Ҳозирда BBCUZBEK радиодастурларини жонли тинглаш имкони йўқ.