Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гуантанамонинг собиқ маҳбуслари

АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо махсус ҳибсхонаси ҳамиша қарама-қарши фикрларни уйғотиб келган.

Ўн йилдан кўпроқ вақт аввал очилган ушбу ҳибсхона Америка томонидан олиб борилган "террорга қарши кураш" жараёнида "душман аскарлари"ни ушлаш учун мўлжалланган бўлиб, уни ёпиш ваъдаларига қарамай бунга эришиш қийин бўлиб келмоқда.

Лекин у ердан озод қилинган маҳбусларнинг кейинги тақдири қандай кечган?

Би-би-сининг "Ҳуррият" туркум дастурлари доирасида Афғон бўлими журналисти Довуд Аъзами Гуантанамо ва Афғонистонга сафар қилиб, йиллар мобайнида донғи кетган ҳисбхонада ушлаб турилган собиқ маҳбуслар билан учрашган.