Ихтирочи олимлар, тадбиркор аёллар

Image caption Uzwebiston хабарлари

"Ҳалқ сўзи" рўзномасининг хабар беришича Урганч давлат университетининг олимлари ёз фаслида тураржой ва офис биноларни ноанъанавий усулда совитиш технологиясини яратишган. Бу услубга кўра, ҳаво ҳарорати мўътадиллигини таъминлаш учун 15 даража атрофидаги ер ости сувлари насослар ёрдамида тортилиб ишлатилади. Бу сувлардан махсус қурилма ёрдамида ҳавони 20-25 даража қадар совитишда фойдаланилгач, улар суғориш учун қўлланилиши мумкин.

Британиянинг Ўзбекистондаги элчилиги хабарига кўра Нукусда "Тадбиркор аёллар" номи остида ҳафталик очилган. Британ элчилиги кўмагида уюштирилган бу ҳафталик давомида 100дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес соҳасида банд бўлган Қорақалпоқстонлик тадбиркор аёл бир қатор таълимий тадбирларда иштирок этади. 3-5 июн кунлари бир нечто мастер-класс, ҳамда британиялик корхоналарда иш юритаётган менежер аёллар билан давра суҳбатлари ўтказилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002