Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Набира Ислом Каримов бобосидан нима истайди?

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг тўсатдан эътибордан қолиши ҳамда Ўзбекистонда тутган нуфузини йўқотиши кўплаб саволлар туғдиради. Бу саволларнинг баъзиларига жавоб топиш учун Би-би-си мухбири Наталья Антелава Лондонда Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов билан учрашган. Бир пайтлар Ўзбекистоннинг "энг манфур аёли" деб аталган Гулнора Каримова ҳозирги кунда қаерда, қай аҳволда, унинг қулашига қайси омилу кучлар сабаб бўлган, Ўзбекистонда қудрат учун кураш қай йўсинда юз бермоқда, бу ва бошқа саволларни мухбиримиз ёш Ислом Каримовга берган.