Британия мусулмонлари Британияга содиқ

Image caption Сўров Британ мусулмонлари кайфиятини ўрганган

Би-би-си буюрган сўровга биноан аксар Британ мусулмонлари зўравонликка қаршидир.

Кўпчилик Ғарб манфаатларига қарши курашганларни оқламайди.

Бироқ 1000 сўровда қатнашган Британ мусулмонларидан 27% Париж ҳужумлари кетидаги сабабларга хайрихоҳлик билан қарашади.

80% Пайғамбар Муҳаммад (сав) расмларининг чоп этилишидан ранжишганини билдиришган.

Британ мусулмонлари сўрови

95%

Британияга содиқ

93%

Британ қонунларига бўйсунишини айтган

  • 46% исломга қарши қарашлар Британияда мусулмонлар ҳаётини мушкуллаштиради деб ўйлайди

  • 78% Пайғамбар (сав) суратлари чоп этилганида ранжишади

  • 11% Ғарб манфаатларига қарши курашаётганларга моилдирлар

BBC

26 январ ва 20 феврал орасида ўтказилган сўровнинг кўрсатишича, 32% Британ мусулмонлари январ ойида Парижда рўй берган ҳужумга ҳайрон бўлишмаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Сўров натижалари

Сўровга биноан Британ мусулмонларининг деярли ярми Исломга қарши Британияда камситиш борлигини сезишган ва Британия тоқатсизроқ бўлиб бормоқда деган фикрдадир.

Бироқ 95% сўралганлар Британияга садоқатини изҳор этишган ва 93% Британ қонунларига бўйсуниши кераклигини эътироф этишган.

Деярли 20% сўралган аёллар Британияда ўзларини хавф остида эканликларини билдиришган, эркаклар орасида бу рақам атиги 10% дир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Британия тоқатсизланяптими?

ComsRes саволларидан баъзилари:

Агарда мусулмон жамоасидан кимдир зўравонликка ҳозирланаётганини билсам, полицияга хабар бераман - 94% ҳа дейишган.

Мен Ал Қоида ва ДОИШга хайрихоҳлик билдирган мусулмонларни биламан - 8% ҳа деган.

Ғарбга қарши зўравонликка даъват қилувчи имомлар мусулмонлардан узилиб қолишган - 49% бу фикрга рози бўлишган.

Болам мусулмон мактабига боришини истардим - 31% кўнишган.

Мен ғайри-мусулмонлардан кўра кўпроқ мусулмонлар билан мулоқотда бўлардим - 13% ижобий жавоб беришган.

Имкон топсам Британияни тарк этиб бошқа мамлакатга кетардим - 14% ҳа деган.