Юнонистон қарзлари - Оврўпо бош оғриғи

Фото муаллифлик ҳуқуқи
Image caption Юнонистоннинг ОИ билан музокаралари мушкул кечмоқда

Юнонистоннинг келажаги қоронғу. Евронинг ҳам истиқболи ноаниқ.

Агарда Оврўпо тарафидан Юнонистонни қутқариш чоралари узайтирилмас экан, Юнонистон келажак ҳафталар ичида нақд пулсиз қолиши мумкин.

Юнонистоннинг жорий ҳукумати сайловчиларга "кес-кес" сиёсатини давом этмаслиги ваъдаларида қудратга келган. Бироқ Оврўпо ва айниқса Олмониянинг талаблари - тежамкор иқтисодий чораларни кучайтириш бўлмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Юнонистон қарзлари

"Нима учун бизнинг солиқ тўловчиларимиз Юнонистон иқтисодини боқиши керак?" - деган савол Оврўпо ва хусусан Олмонияда қаттиқроқ янграмоқда.

Брюсселда бўлиб ўтадиган музокаралар иккала тарафдан муросага келишни талаб қилса-да, Олмониянинг наздида қутқариш чораларини яна 6 ойга чўздирмоқчи бўлган Юнонистон фақат вақт ютиб қолмоқчи.

Юнонистон ҳукумати ҳам икки ўт орасида қолган: бир тарафдан 240 миллиард қарзни узиш муддатини узайтириш учун улар "камарбаста" сиёсатни талаб қилаётган Еврозона мамлакатларининг барча молия вазирларидан розилик олишлари керак. Бу эса ўта мушкул вазифадир. Бошқа тарафдан қисқартиришу тежамкорлик сиёсатини битир деган сайловчилари олдида ваъдаларини бажариши лозим.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Юнонистон молиясининг камайиши

Бу музокаралар иккала тарафнинг учиничи бор бир тўхтамга келишдаги уруниши бўлади. Гаровда нафақат Юнонистон, балки евронинг келажаги ҳам тарозининг бир палласига ташланган.