Ислом Каримов неча фоиз овоз билан ғалаба қилади?

Ўзбекистонда шу ҳафта охирида ўтказилажак президентлик сайловларида ким ғалаба қилиши борасида деярли ҳеч кимда шубҳа йўқ.

Лекин бу каби натижаси аввалдан аниқ сайловларда ҳам бир савол кун тартибида... У ҳам бўлса жорий президент Ислом Каримов неча фоиз овоз билан ғалаба қозонар экан?

Агарда ҳозирда сайловларда қатнашаётгани айтилган жаноб Каримовдан ташқари яна уч номзод 1 миллиондан имзо йиғиб,сайлов пойгасига қўшилгани назарда тутилса, оддий арифметик ҳисоб-китоб билан, жаноб Каримов кўпи билан 85% дан ортиқ овоз олмаслиги кераклигини башорат қилиш мумкин.

Гарчи бундан кўп овоз олса, унда табиий савол, бошқа номзодларни қўллаб имзо қўйганлар ҳам охир оқибат жаноб Каримовга овоз берганларини сайлов комиссияси даъво қилармикан?

Париждан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовнинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Ислом Каримовнинг 85-90% овоз билан ғалаба қилишини анчайин аниқлик билан ҳозирданоқ башорат қилиш мумкин.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer