Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Таир Таирров: 'Мен олган суратларимни қайтариб берганман'

Ўзбекистон телевидениеси "Ахборот" кўрсатуви Тошкент ва Нукусдаги санъат музейларидан қимматбаҳо санъат асарлари ноқонуний сотилгани ҳақидаги лавҳасида бу ишларга жавобгар шахслар сифатида бир неча одамнинг номлари келтирилган.

Улар орасида москвалик коллекциячи Тоир Тоиров ҳам бор.

"Ахборот" мухбири Ўзбекистон Давлат санъат музейи ходимини асосий жавобгар ўлароқ тақдим қилар экан, у "қидирувдаги Россия фуқароси" Тоир Тоировга 7та картинани "5100 долларга" сотганини айтади.

Би-би-си Тоир Тоировнинг ўзига боғланиб, бундай айбловлардан хабарингиз бўлдими, деб сўради.

"Ким билади, улар кўп нарсани айб қилиб қўяверади... Биласизми, бутун дунёда шунақа одат бор, масалан, сиз бир нарсани сотиб оласиз, кейин бу музейдан олинган, деб биласиз. Буни ўша заҳоти топшириш керак. Кўнгилли равишда топширилган. Масалан, мендан сўрашганда, "Мен бу одамдан бир неча расмларни олганман, лекин қайтариб берганман", деганман. ", дейди у.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio