Очиқ Марказий Осиё китоб фестивали муаллифлари

Лондонда 6-9 ноябр ўтаётган Очиқ Марказий Осиё Китоб фестивалига (ОМОКФ) минтақамиздан ўнлаб ёзувчилар қатнашишган. Булардан олтитасини таништирамиз.

Интерактив
  • u

    ×
  • Толибшоҳи Давлат

    ×

    Толибшоҳи Давлат (Тожикистон)

    Қўрғонтепада туғилган. 1982 йили Тожикистон давлат университетининг тожик филологияси факультетини битирган. «Байраки дўсти» газетаси, «Сипехр» таҳлилий-информацион маркази, «Масъалаҳои маориф» журнали, «Садои мардум» рўзномаси ва «Муҳожир» ҳафтаномасида ишлаган. Бугунги кунда ёшлар муаммоларига бағишланган «Жавонони Тожикистон» нашрининг бўлим муҳаррири бўлиб ишлайди.

  • Ленифер Мамбетова

    ×

    Ленифер Мамбетова (Қрим республикаси)

    Ўзбекистонда туғилган қрим татар шоираси. Оиласи 1944 йили депортация қилингач, Чирчиқда ўрнашиб олади. Ленифер Мамбетова Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Бугунги кунда Қримда ижод қилади.

  • Раушан Нукенова-Буркитбаева

    ×

    Раушан Нукенова-Буркитбаева (Қозоғистон)

    Раушан Буркитбаева-Нукенова – шоира, адиба. Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси ва қозоқ Пен-Клубининг аъзоси. «Кўчманчи-ишқ», «Тун ойналари», «Ширин ҳаёллар бандаргоҳи», «Орзулар соҳили» номли асарларнинг муалифи.

  • Султан Раев

    ×

    Султан Раев (Қирғизистон)

    Қирғиз адиби, драматург ва давлат арбоби. Қирғиз Респубикасининг собиқ маданият вазири, Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, давлат маслахатчиси, Овросиё ёзувчилар иттифоқи аъзоси.

  • Шаҳодат Улуғ

    ×

    Шаҳодат Улуғ (Ўзбекистон)

    1993 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Бир неча ҳикоя тўпламларининг муалифи. Ўтган йили “Янги аср авлоди” нашриётида икки қисмдан иборат “Жайҳун эпкинлари” романи нашр қилинди. Ҳозирда Голландияда истиқомат қилади.

  • Мухтар Шаханов

    ×

    Мухтар Шаханов (Қозоғистон)

    Мухтар Шаханов — совет ва қозоқ шоири ва ёзувчиси, Қозоғистон Республикаси парламентининг собиқ депутати. Давлат арбоби. Ўнлаб китоблар муаллифи. Китоблари кўп тилларга таржима қилинган.