Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда стратегик муҳим корхоналар хусусийлаштирилиши янги иш жойларини яратадими?

Ғарб матбуотида эълон қилинган Тошентдаги сўнгги халқаро бизнес форум ҳақидаги мақолаларда бундай тадбирдан наф бор ёки йўқлиги савол остига олинаркан, Ўзбекистон ҳукумати ниҳоят хусусийлаштиришни жадаллик билан ўтказишга бел боғлагани ҳақида эълон қилган.

Ўзбек расмийлари кенг тарғиб қилган мазкур анжуман турли хорижий ширкатларнинг беш юздан ортиқ вакили, сармоя фондлари ҳамда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банклари вакиллари иштирогида бўлиб ўтди.

Сармояларни жалб этиш мақсадида 60 ортиқ муҳим корхона савдога қўйилгани, умумий қиймати 12,4 миллиард долларлик шартномалар имзолангани хабар қилинмоқда.

Халқаро молия ташкилотлари ва иқтисодий таҳлилчилар, Ўзбекистонда сармоя муҳити қулай эмаслиги боис хорижий инвесторлар жуда катта риск билан ҳисоблашишларига тўғри келганлари ва кўплари бизнесларидан айрилганларини айтиб келадилар.

Улар токи иқлим радикал тарзда ўзгармас экан, сармоядорлар Ўзбекистонга пул ётқизишдан бош тортаверадилар, деб огоҳлантирадилар.

Баъзи шарҳловчилар, ушбу форум орқали ҳукумат бўшаб қолган давлат ғазнасига тушум тушириш ва янги иш жойларини яратишни кўзламоқда, деган фикр билдирганлар.

Иқтисодчи Сапарбой Жубаевнинг айтишича, катта иншоотларни савдога қўйиб, хусусийлаштириш жараёни Ўзбекистонда 1995-1996 йилларда бошлаганди.

“Минг афсуски, монетар ва фискал сиёсатларига давлат аралашгани боис бу хусусийлаштириш амалга ошмади”.

Бугунги кунда сиёсатни ўзгартирмасдан олдин, “биз бу иншоотларни эртага сотамиз, ҳаммасини хусусийлаштирамиз” дейиш билан мақсадга эришиб бўлмайди, дейди Сапарбой Жубаев.

“Ўзбекистон раҳбарияти ўз фикрини ўзгартириши қийин. Агар сиёсат ўзгарса, сармоядорларнинг ўзлари келади, уларни бундай форумлар ташкил қилиб чақириб ўтиришга ҳожат ҳам бўлмайди”- дея хулоса чиқаради иқтисодий таҳлилчи.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio