Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Euro 2016: Дрон ҳужумига ҳам тайёр турилади

Франциялик масъулларнинг айтишларича, деярли барча учрашувларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун дронларга қарши ускуналар ҳам ишга солинади.

Учрашувларга мезбонлик қилажак 10 та стадион ва тайёргарлик майдонлари узра ҳар қандай парвозлар тақиқланади.

Бундан ташқари, эҳтимолий дрон ҳужумининг олдини олишга тайёр масъуллар хизматга сафарбар этилади.

Франциялик ташкилотчилар одамларга қарши дрон воситасида кимёвий ёки биологик ҳужум уюштирилиши мумкинлиги хавфидан хавотирдалар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Аён бўлишича, бу каби фавқулодда хавфсизлик чораларига Париждаги сўнгги қонли ҳужумлар сабаб бўлган.

Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи масъулиятини ўз зиммасига олиб чиққан ўтган йил ноябр ойидаги мувофиқлаштирилган ҳужумлар 130 кишининг умрига зомин бўлганди.

Бу ҳужумлардан бири эса, Франция-Олмония ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтаётган “Stade de France” стадиони ташқарисида юз берганди.

Бу йилги Оврўпо чемпионатининг хавфсизлигига масъул Зиёд Хурийнинг айтишича, ишга солишни кўзлаётган махсус технологиялари бемалол ҳар қандай дронга бас кела олади.

Унга кўра, бу каби ускуна шу пайтгача бошқа бирор бир спорт беллашувида қўлланмаган.

Шу кунларда бутун Франция бўйлаб юз минглаб полиция ва махсус хавфсизлик кучлари иштирокида аксилтеррор машқлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Масъулларга кўра, мақсад – миллионлаб футбол ишқибозларининг мазза қилиб футбол томоша қилишларини таъминлашдир.

Футбол бўйича бу йилги Оврўпо чемпионати 10 июн куни старт олади ва 10 июлга қадар давом этади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.