Euro 2016: Испания 1:0 Чех Республикаси

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Амалдаги Оврўпо чемпиони Испания ҳам бу йилги биринчиликни ғалаба билан бошлади.

Аммо чехларга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларидагина Дель Боске шогирдлари ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.

90-дақиқа давомида ҳар икки миллий терма жамоада, айниқса, испанларда ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишнинг бир эмас, бир нечта қойилмақом имкониятлари бўлди.

Аммо амалдаги Оврўпо чемпиони уларнинг биттаси истисно қолган барчасини бирдек бой берди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Фақат 87-дақиқадагина чехлар дарвозасини аниқ нишонга ола билган Жерар Пике учрашув қаҳрамонига айланди.

Бу йил Оврўпо чемпионлигига асосий даъвогарлар сифатида кўрилаётган тўртта миллий терма жамоадан иккитаси: мезбон Франция, амалдаги жаҳон ва уч карра қитъа чемпиони Олмония ҳам илк учрашувларини ғалаба билан якунлашган.

Футбол аҳли орасида тўртинчи даъвогар, дея қаралаётган ва ФИФА рейтингида жаҳоннинг иккита энг кучли жамоасидан биттаси бўлган Бельгия эса, бироздан сўнг Италияга қарши майдонга тушади.

Бу ўйин эса, аллақачон Оврўпо чемпионати тўртинчи кунининг иккита энг қизиқарли учрашувидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Бугуннинг сўнгги бу учрашуви британ вақти билан кеч соат 20:00 да бошланади.

Биринчиликни веб ва турли ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.