1992: Президентнинг илк қасамёди ва ўққа учган талабалар

Фото муаллифлик ҳуқуқи Photoshot

Бундан роппа-роса чорак аср муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

74 йил давом этган шўролар асорати сўнггида қонсиз эришилган мустақиллик Ўзбекистонда "Оллоҳнинг инъоми", "энг улуғ ва энг азиз неъмат" сифатида эъзозланади.

Мамлакатнинг шўролар даврида Москва тайинлаган раҳбари, 78 ёшли Ислом Каримов эса мустақилликнинг расмий меъморидир.

Аммо ўзбек халқи мустақилликка эришгани ҳолда, озод ва фаровон ҳаётга эришмагани ҳақида афсус билан гапираётганлар ҳам оз эмас.

Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё 21-асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.

Би-би-си солномаси мустақил Ўзбекистон тарихининг ёзилмаган саҳифаларини ҳам ўз ичига олган.

1992 йил эса Ўзбекистон тарихида Ислом Каримов қудратини мустаҳкамлаши учун ўзига хос "пойдевор" йили бўлганди.

Илк қасамёд, илк конституция, илк хорижий дўстлар, умуман олганда, давлат сифатида мустақил бўлган Ўзбекистоннинг илк қадамлари... талабалар шаҳарчасида қўзғолон ва икки талабанинг ўққа учиб нобуд бўлиши ҳам шу йилга тўғри келади.

1992 йилнинг муҳим воқеалари жамланган видеолавҳани YouTube каналимизда томоша қилинг.

1991 йил: Ўзбекистон қарсакларсиз мустақил бўлганди

1990: Каримов Мустақилликка қарши бўлганми?

'Мустақиллик йилномаси'ни BBC UZBEK да томоша қилинг!

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.