Ҳайитгача уйга етиб олайлик - фоторепортаж

Янги ой кўринган кеча Рамазон Ҳайити ёки Ийд ал-Фитрнинг биринчи куни эълон қилинади. Ўзбекистонда 26 июнь - Рамазон Ҳайити куни деб эълон қилинди. Бутун дунё мусулмонлари шу кеча-кундуздан байрамни ўзи туғилиб ўсган жойда нишонлаш мақсадида йўлга тушганлар.

Бангладеш, Дакка Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Бангладеш пойтахти Даккада Ҳайит олдидан совға-салом харид қилиш бошланган.

Ғазо. Балиқчи Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty Images

Ғазо бўлгасидаги Рафаҳда ёш фаластинлик Ҳайит дастурхони учун балиқ таклиф қилмоқда.

Индонезия. Сурабайя бандаргоҳи Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty Images

Индонезиянинг Шарқий Ява вилоятидаги Сурабая бандаргоҳи. Уйларига йўл олган йўловчилар.

Афғонистон. Жалолобод Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида бодом, майизлар билан савдо қилувчи йигит ҳам ўз молини сотишга тайёрлаяпти.

Жакарта Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Жакартанинг Пасар Сенен темир йўл вокзали. Кимдир кемани кутаяпти, яна кимдир ўзининг поездини.

Покистонлик аёл Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги бозор. Эркаклар кийимини кўздан кечираётган аёл.

Мисрлик аёллар Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Миср пойтахти Қоҳирадан 120 километр узоқликдаги Далгамон қишлоғи. Ҳайит дастурхони учун "Каҳк", ёки Миср кулчасини пиширишмоқда.

Индонезия дўкони Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP GETTY IMAGES

Ҳайит муносабати билан кўплаб дўконлар молларини арзонлаштирган.

Покистон. тақинчоқлар дўкони Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Байрам кунлари тақинчоқлар савдоси ҳам қизийди.

Дамашқ Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Сурия пойтахти Дамашқнинг "Ал-Мидан" маҳалласида жойлашган ширинликлар дўкони.

Ҳиндистоннинг Колката бозори Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ҳнидистоннинг Колката бозори.

Индонезия Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Байрам кунлари хавфсизлик чораларини ҳам кучайтириш талаб қилинади.

Туркия Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Туркия-Сурия чегараси. "Ҳайитни ўз туғилиб ўсган жойимизда байрам қилишга қарор қилдик", дея Сурияга Туркиядан қайтаётган қочқинлар.

Миср Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

"Рамазон тугашига ҳам бир неча кун қолди". Мисрлик аёл тонгда "оғиз ёпиш" учун нон пиширмоқда.