Сизнинг мактубингиз

Интернет

Бизни янги рукнимизни очишимизга ўқувчиларимиздан келган ва уларнинг турли мавзуларда фикру мулоҳаза юритилган мактублар сабаб бўлди. Мактублардан муҳожиротда бўлган ўзбекистонликларнинг ўз кечмишлари, турли ёш ва касб эгалари бўлган ватандошларимизнинг Ўзбекистоннинг бугунги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаёти ҳақидаги фикрлари ва келажак орзу умидлари ўрин олган. Агар Сиз ҳам бизнинг "Сизнинг мактубингиз" рукнимизда иштирок этиш ва қай бир мавзуда бўлмасин, бизга ўз мулоҳазаларингиз битилган мактуб йўлламоқчи бўлсангиз, мактубингизни:

bbcuzbek.com га йўлланг.

Бизнинг электрон манзилимиз : uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ё-да саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

Биз сизнинг мактубингизни кутиб қоламиз!

Биз Сизнинг мактубингизни чоп этиш ва бошқа муштарийларимизнинг ҳам эътиборларига ҳавола этиш ниятидамиз.

Мактублар

Alisherali, O'zbekiston

Assalomu alaykum. Men 2-guruh nogironiman 10 yildan beri. Har yil TEK komissiyasidan o'taman, komissiayadan o'tish ham ham oson ish emas, kamida 2 ta kasalxonada yotganingiz to'g'risida qog'oz [vipiska} kerak. Bir marta kasalxonada yotishga 700-800 ming kerak bo'ladi, agarda omadingiz kelib tekinga kasalxonaga yo'llanma ola olsangiz, sizga 300-400 mingga aylanadi. Yana har xil spravkalar kerak, hammasi pul turadi. Poliklinikamizda KATTA qilib, "Bizlarda barcha muolajalar tekin," deb yozib qo'ygan, lekin har bittasi so'rab oladi, "Tekinga mushuk oftobga chiqmaidi," degani shu bo'lsa kerak, olgan pensiyam hammasi doktorlarga va dori-darmonga ketadi.TEK ning eshigiga yozib qoyibdi, "175-moddaga muvofiq kimki 5 yil nogiron bo'lsa, muddatsiz nogironlikka o'tkaziladi," deb, kirganingizda bor-yo'g'i 1 yil beradi, menig yuragim sun'iy tuzaladimi bir yilda desam, hali yoshsiz, tuzalib ketasiz, deydi. Man-ku mayli, yuragim sun'iy ekan, lekin bir oyog'i yo'q bir odamga ham 1 yil nogironlik qog'ozi berdi, nima uning oyog'i 1 yilda o'sib chiqarmikan.

Салом ва эҳтиром ила Наргиза

"Ўзбекистонда пластик карточкалар муаммоси нимада?" деган савол жуда ҳам ўринли берилган. Шу сабабли, мен ҳам ижозатларингиз билан Ўзбекистон фуқароси сифатида бироз ўз шахсий фикримни баён этмоқчиман. Мен дунёнинг кўп жойларида бўлдим, лекин ҳеч қайси бир мамлакатда табиат ва иқлим Ўзбекистондагидек эмас. Ўзбекистон давлати, умуман олганда, Ўзбекистон заминига Аллоҳ назарини ташлаган, лекин у ерда яшайдиган аҳоли ҳар соҳада паст савияда, жуда ҳам ночор аҳволда ва бир-бирларини алдаб, пул ундириш эвазига кун кўрмоқдалар. Афсус...

Энди, пластик карточкалар муаммоси масаласига келадиган бўлсак, ўша пластик карточкаларни суиистеъмол қиладиганлар ва халқни алдаб кун ўтказувчилар, яъни фирибгарлар кўп Ўзбекистонда. Бир марта алданган ва Алишер ака Таксанов айтганларидек, ўз ҳисобидаги маблағни нақд пул қилиб олишолмаса, ёки сотув марказларида ўша пластик карточка туфайли бир баробар қиммат нархга олишса, оладиган ойликлари бир оилани тебратишга етмаса яна пластик карточка туфайли икки баробар сарф-харажатни ким хоҳлайди? Бизнинг халқимиз шундоқ ҳам кам миқдордаги иш ҳақига рози бўлиб, давлат учун ишлайдилар. Нима қилишсин, бундан бошқа иложлари ҳам йўқ. Ўзини яхши билган ва бироз маблағи бор инсон борки, Ўзбекистондан чет элларга гастарбайтер бўлиб ишлашга чиқишади ва у ерда бироз енгилроқ, яъни Ўзбекистондагидан бироз яхшироқ ҳаётни кўриб, ўша давлатда қолишга ҳаракат қилишади. Мен ҳали чет элнинг нонини еган инсоннинг Ўзбекистонга ўз хоҳиши билан қайтганини ҳеч учратмадим. Менда ўз-ўзидан шундай савол туғилади: НИМАГА Ўзбекистондан четга чиққан инсон яна Ўзбекистонга қайтишни истамайди? Мендан чет эллик кўпчилик ўртоқларим Ўзбекистон ҳақида гапириб беришимни сўрашади ва гапириб бераман: иқлими қанақа, қандай ерости ва ер усти бойликлари бор, ўзбек инсонлари қандай ва қанақа яшашади, миллий таомлари нима ва ҳаказо...

Кўпчиликни Ўзбекистоннинг ерости қазилма бойликлари ва миллий таомлари қизиқтиради. Улар Ўзбекистон ҳақида бироз маълумотга эга бўлганларидан сўнг интернет орқали яна бир бор кузатишади ва яна суҳбат чоғида Ўзбекистон жуда ҳам ерости қазилма бойликларига бой эканлиги, иқлими яхши экани ҳақида ўзаро гаплашишади. Мен эса кўнглимда Ўзбекистон давлати бой, лекин аҳолисининг яшаши камбағал деб ўйлайман, қани энди шу нарсани бартараф этишга менга ёрдамчи бўлсаю, мен баралла айтсам: Ўзбекистон бой давлат, лекин аҳолиси айрим...лар туфайли ночор яшашади деб. Афсус, бу нарсани айтишга жуда ҳам ожизман, агар бу нарсаларни ҳамманинг олдида баралла айтадиган бўлсам, биринчидан, ўз туғилиб ўсган давлатимнинг устидан кулган бўламан, иккинчидан бунинг Ўзбекистон учун фойдаси бўладими-йўқми, Аллоҳимга аён...

Ўзбекистон давлати ҳам қўшни давлатлар Қозоғистон ва Қирғизистон билан олдинма-кейин ўз мустақиллигини қўлга киритди. Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари мустақилликдан кейин ҳар жиҳатдан анча яхши томонга кўтарилишди ва Ўзбекистондан анча илгаридалар. Ўзбекистон эса, мустақилликдан кейин ҳар жиҳатдан чуқурга, яъни пастга қараб кетмоқда. Ҳар бир Ўзбекистонни бошқарадиган инсон давлатдан фақат олсам дейди, давлатга, яъни аҳолига бирдамлик олиб келай, биз ҳам бирлашайлик ва дунёга кўринайлик, деган фикр ҳеч бир кишининг хаёлида йўқ. Кўпчилик илмли ва зиёлий кишилар чет эл университетларида дарс беришади, НИМАГА Ўзбекистонда, ўз она Ватанида эмас?...Чунки Ўзбекистонда билимли, ўзини ва ўзлигини яхши таниган инсонлар қадрланмайдилар, Ўзбекистондан ҳар хил баҳоналар билан қувиладилар, бундай инсонлар эса, Ўзбекистондаги айрим бошқарувчилар учун ҳар жиҳатдан хавфлидирлар, илмли инсонлар ғафлатдаги ўзбек халқини ғафлат уйқусидан уйғотиб юборишади, деб, уларни тезроқ ватандан четлатадилар. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда ривожланиш деярли йўқ. Афсус...

Алишер ака келтириб ўтганидек, пластик карточка Қозоғистон ва Қирғизистонда ўз кучига эга ва аҳоли орасида муомалага жуда тез ва тўғри йўл билан киритилган, чунки давлати ўз аҳолисининг ишончини оқлашган, халқи давлатига ишонади ва бу йўлнинг ҳар жиҳатдан келажак учун фойдаси борлигини билишади. Ўзбекистондаги 90 ёшли қария ҳам эртага дунёдан кўз юмаман деб турган бўлса-да, ўзим кун кўриб қолай, деб ҳаракат қилади, ўз зурриёдининг келажаги уни умуман қизиқтирмайди. Бу ҳолат жуда ҳам ачинарли ҳолат...Мен Ўзбекистон бошқарувчиларини ўша қабрга яқинлашиб қолган қарияга ўхшатаман, ҳамма ўзим бўлсам, дейди, бошқанинг ҳаёти умуман қизиқтирмайди....Эйҳҳҳ, гапирсам дардим кўп, қани ўша дардларимни эшитадиган инсон бўлса ва мен билан Жонажон Она Ватаним Ўзбекистоннинг ривожланишига бироз фуқаролик ҳиссамизни қўшсак. “Келинг, барча Ўзбекистон фуқаролари! Ҳаммамиз бирлашиб, бир ёқадан бош чиқарайлик ва ўз Ватанимиз равнақи учун бироз ўз ҳиссамизни қўшайлик!” Аввалдан катта раҳмат, барча чет элда мусофир ва муҳожир бўлиб юрган Ўзбекистон фуқароларига Аллоҳдан сабр ва тоқат тилайман, ҳар доим омон бўлишсин...

Alisherali, Uzbekistan

Uzbekistonda kartochkalardan biror narsa sotib olishingiz juda qiyin, hozirda viza degan karta berishyapti, bu kartani hech qayerda o'tkazib bo'lmayapti, qaerga borsangiz bizda viza o'tmaidi deyishadi, aeraport, vokzal ham olmayapti vizani, bitta magazin bor ekan Qo'yliqda, narxlar juda qimmat: 4 kiloli paxta yog'i magazinda 18 ming so'm, oldidagi boshqa magazinda esa 12-13 ming turadi. Televizorda bo'lsa kartochkaga qimmat sotishga haqqi yo'q deydi, lekin bemalol sotaveradi xohlagan narxda, televidenieyadan ko'rsatgan ishonch telefoniga telefon qilib nima qivotganligini tushintirdim, ular bo'lsa bankka telefon qiling, deb bankning telefon raqamini berishdi, bankdagilar esa biz hal qilmaimiz, nalogiviyga ayting dedi, nalogiviy esa sizga qimmat sotaman dedimi dedi, men boshqa magazindan qimmat sotyapti-ku desam, ular bu magazin qo'ygan bahosi bozor narxida sotadi, deyapti, agarda pulga arzon sotib, kartochkaga qimmat sotsa, bizlar chora korardik dedi, u magazindan plastikka ham narsa oladi, puli bori esa boshqa magazindan arzonini oluvradi-ku, kartochkasi kimga foyda, kimga zarar.

Бу мавзуда батафсилроқ