Сизнинг ҳикоянгиз

BBCUzbek.com веб саҳифасидаги "Сўз Сизга" форумида бошқалар билан баҳам кўрмоқчи бўлган ҳикоянгиз борми?

Сиз яшаётган давлатда нималарни бошингиздан кечираяпсиз? Бизга ўз ҳикоянгизни юборинг ва ҳаётингизнинг қувончу ташвишларини биз билан бирга бўлишинг!

Биз сизнинг ҳикоянгизни "Сўз Сизга" форумида чоп этиш ва бошқаларнинг ҳам эътиборига ҳавола этиш ниятидамиз.

(Эслатиб ўтамиз, барча ҳикояларни Би-би-си таҳрир қилиш ҳуқуқига эга. Айрим ҳикоялар Ўзбек хизматининг радио дастурларида ҳам эфирга узатилиши мумкин.)

Ўз ҳикоянгизни bbcuzbek.com га йўлланг.

Бизнинг электрон манзилимиз : uzbek@bbc.co.uk га мактуб жўнатишингиз ёда саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали фикрларингизни билдиришингиз мумкин.

Биз сизнинг ҳикоянгизни кутиб қоламиз!

Хуллас, Олмонияда талаба бўлиш барибир мазза...

Гулруҳ Раҳимзода

Олмонияда хорижий талаба бўлиш мен учун албатта фахр бўлган. Агар ҳамма қонун-қоидасини тушуниб ҳаракат қилинса, қандай қилиб талабаларга кенг йўл очилганини кўриш мумкин. Фақат бошида одам ўша қонун-қоидасини тушунмай сарсон бўлади-да. Бунинг учун менга тўлиқ бир йил кетган, ҳали ҳам ўрганаман, чунки олмонларнинг ҳаёти қоидадан иборат аслида:

Энг катта қўйиладиган талаб бу - олмон тилини мукаммал билиш, олмон тилидан махсус имтиҳондан ўтиш. Бу - катта синов. Ҳамма чет элликлар ана шундан қўрқишади. Тил имтиҳонидан ўтиш учун 3 маротаба имконият берилади. Агар учинчи имтиҳондан ҳам ўтолмасанг, унда хайр, Олмония деса ҳам бўлади. Яна Олмонияга талаба бўлиб келишни орзу қилувчи ёшларга аввало иқтисодингизни мустаҳкамлаб келинг, деган бўлардим. Албатта, турли ҳам стипендиялар ҳам мавжуд. Бироқ агар ўз кучингизга ишониб, ишлайман, кейин пул топиб, ўқийман, десангиз, а-ааанча қийналасиз. Чунки бу ерда иш топишнинг ўзи катта бир муаммо. Иккинчидан, ўқишдан чалғийди, жисмонан чарчайди одам.

Олмон университетларининг сири нимада?

Олмониядаги таълим тизими Ўзбекистондагисидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда доимий курсдошларингиз ҳам йўқ. Ўзингизга ўзингиз муҳим, деб билган дарслардан жадвал тузиб оласиз. Чопқиллаб дарсдан дарсга югуриш ва чорак охирида контрол ишларни ёзиш жуда қийин, хорижликлар уёқда турсин, ҳатто олмонларнинг ўзлари ҳам қийналишади. Шу ўринда ўзига хос бир сирини ҳам айтмасам ҳам бўлмайди: Ҳар бир университет ўзига хос, баъзиларида ўқиш жуда ҳам қийин, яъни профессорлар кам, бундан улар ўз-ўзидан кибру ҳавога берилишади. Масалан, мен ўқиган университетда бор-йўғи иккитагина кафедра бўлиб, 400 талабага 2 та профессор тўғри келарди. Тасаввур қилинг, қабулига ёзилиб, бир мавзуни гаплашиб олишим учун бир ярим ой кетарди. Талабалик йилларимнинг охирларида талабалар университетимизда яна битта кафедра очиб беринг, деб норозилик намойиши ҳам уюштиришаётганди. Бремен университетига келгач эса, фарқни дарҳол яққол сездим. Ўқитувчилар кўп, профессорлар ҳам оддий - қабулига кириш ҳам осон. Яъни, шарқий Олмония таълим тизимининг жуда ҳам қаттиққўллиги билан ном қозонгани бежизга эмас экан. Ғарбий қисмида қулайликлар кўп. Агар чўнтагингиз бақувват бўлса, собиқ ГДРга келган маъқул. Чунки бу ерда иш топишингиз ҳам осонроқ. Бошқа томондан, Шарқий Олмония қолган Шўро тизими каби инқирозга юз тутган, ишсизлик жуда юқори, яхши ҳамким Ғарбий Олмонияси бор экан, тинмай қурилишлар кечмоқда, иқтисодий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлайди. Олмониядаги йирик нашрлардан бири бўлган "Фокус" ҳам бешинчи сонида бош сарлавҳасини "Ғарб: Бизга энди ким ёрдам берди?" деб номлабди.

Майли, мавзудан четлаб кетмай, Олмония таълим тизими ҳақидаги ҳикоямни давом эттирсам:

Олмонияга таҳсил олиш учун келаман, деган талаба яна бир муҳим жиҳатини назардан қочирмаслиги керак. Бу ердаги дарсликларнинг кўпи инглиз тилида. Олмонларнинг ўзлари учун бу муаммо эмас. Улар биз рус тилини қандай билсак, инглиз тилини худди ана шундай билишади. Мактабларида инглиз тили изчил ўқитилади. Агар олмон тилини чет тили сифатида билиб, бу ерга келсангиз, инглиз тилини билмаслигингиз ишнинг белига тепади. Талаба сифатида тўлиқ 90 кун ёки ярим иш куни ҳисобидан 180 кун ишлашга рухсат берилади. Яъни таътил вақтида ҳамма талабалар ишлашади. Барчасига ҳам пул керак. Ёки ўқишдан чиққач, ҳафтада ярим ставкадан бир-икки кун пул топишади. Энг муҳими - бир ойлик маошингиз 400 евродан ошмаслиги керак. Бу "бейсик жоб" деб аталади. Бу пулдан ҳеч қандай солиқ ундирилмайди. Хуллас, ишласангиз, доим пул бор. Изласангиз, талабаларбоп ишлар ҳам кўп: Сотувчилик, кутубхоналарга ёрдам бериш...Кўплаб университетларда ҳам иш марказлари бор, яъни ўша ерда сизга талабаларбоп ишлар тавсия қилинади, актуал иш доскаси бор, ҳар доим кўз қирингизни ташлаб қўйсангиз, зарар қилмайди.

Қорнингиз очса, нима қиласиз?

Университетларида ошхона тизими жуда тартиб билан йўлга қўйилган. Қўлингизда нақд пул кўтариб овора бўлмайсиз. Махсус карточкаларга пул ўтказиб олаверасиз. Албатта нақд пул ҳам ўтади, нақд пул билан савдо қилувчи кассаларида махсус белгилари бор. Овқатлари ҳам нисбатан арзон ва мазали. Кўчадаги ошхоналарда лосось балиғи ва картошка бўтқаси учун қарийб 8 евро тўласангиз, талабалар ошхонасида худди шундай таом уч ярим евро туради. Кутубхоналари жуда китобларга бой, адашмасдан топа олсангиз бўлди. Хуллас, Олмонияда талаба бўлиш мазза. Домлалари сиздан моддий таъмагир бўлишмайди, билимингиз бўлса, ҳамма жойда ишингиз беш. Бу борада бўлажак талабаларга омадлар тилайман.

(Албатта давоми бор )

Dilbar, Dubay

Bu yil boy cho'ziladigan, kambag'al uziladigan hol bo'ldi. Bu degani to'qlar och qoldi, ochlar kafanlik olishga ham qurbi etmasdan, o'zga davlatlarda yalang'och holda xizmat ko'rsatmoqda. Men gapirishga tilimdan, ko'rishga ko'zimdan, yurishga oyog'imdan, ushlashga qo'limdan qo'rqaman. Men bu joyga ikkinchi bora kelishim. To kelib ketgunimcha qonun himoyachilari menga soyabonlik qilishdi. Manzilimga yetguncha hech kim qaerga, nimaga deb so'rashmadi. Qaytganimda savollar shu qadar ko'p ediki, bu savollarni hatto o'zbekchaga tarjima qilib ham bo'lmaydi. Meni olib kelgan ayolning gapi men uchun qonun. O'n yil bo'libdiki, yetti mingta qiz u kishining xizmatida bo'lib ketibdi. Oddiy odamlarni hozir sudya, vatan posbonlari, erkatoylari yotib, eb yotibdi**** davomi bor...

Tohir Yusupov, Uzbekistan

Maqola haqida fikr bildirishdan oldin bir narsani o'ylab qoldim: agarki, AQSH o'zbeklari AQSH hokimiyatidan mamnun bo'lsa, nima uchun O'zbekistondagi jarayonlardan nolishadi? Ular o'sha yerda tug'ilgan farzandlarini ham shu kayfiyatda tarbiyalaydi. Nima uchun? Suratda turgan ota o'z qizini qanday an'analar asosida tarbiyalayotgan ekan? Men bu fikrlarimnni aytishimga sabab O'zbekistondagi amerikaliklar o'zlarini shunday tutishadiki, go'yoki ular demokratlar, shu sababdan xalq urf-odatlarini, bayram, an'analarini hurmat qilmaydilar. Masalan, AQSH elchixonasi xodimlari 9-may "Xotira va qadrlash kuni" deb e'lon qilinganiga qaramay, Chorvoq oromgohida bayram, o'yin-kulgu qiladilar, ayni shu kuni. Tag'in ular bu holatni o'zlaricha oqlab ham qo'yadilar. Ular buni o'ziga erkinlik sifatida qayd etadilar. Shu holatdan kelib chiqib, amerikaliklar yoki Prezident Barak Obamaning hozirgi olib borayotgan siyosati ma'lum bir ost maqsadlarni ko'zlaydi. Klinton xonim asl amerikalik, shunday ekan, u qanday qilib, Sharqni, umuman, musulmon mamlakatlarini qo'llasin? Men shu jihatdan ularni "demokrat anarxistlar" degan bo'lardim. Yana bir misol, AQSHda bo'lganimda bir siyosatchidan "nimaga AQSH barcha davlat ishlariga aralashaveradi, nimaga dunyo yukini ko'tarishga harakat qiladi? AQSHsiz ham dunyo yashashda davom etaveradi-ku?" deb so'raganimda, u miyig'ida kulib, "kimdir mas'uliyatni olishi kerakk-ku, Rossiya buni xohlamadi,Yevropa lanj bo'lsa, kim qoladi, albatta, AQSH" deb javob bergandi.

Uzbek Turkiy

Salom Hurmatli tahririyat, maqolangizni o'qidim. Obama qudratga kelishi hamma amerikalik siyosatchilarni o'zgartira olmaydi-ku, qolaversa Bush davrida qilingan xunrezliklar uchun Amerika javob berishi kerak va hozir ham davom etib turgan voqealar uchun AQSH javobgar, faqat Obama emas.

Бу мавзуда батафсилроқ