Сўнгги янгиланиш 15 октябр 2011 - 15:03 GMT

BBCUzbek.com дастурхонингизга қўлбола қозон кабоб тақдим этади

  • Қўлбола қозон кабоб учун лозим бўлган масаллиқлар ( 4 киши учун):

    1. 1.5 қўй гўшти (қовурғали қисми)

    2. 700 грамм янги картошка (чунки эзилмайди)

    3. 8-10 дона саримсоқ бўлаклари

    4. 3-4 та розмарин шохчаси (агар бўлса)

    5. 1 ошқошиқ ўсимлик ёғи

    6. Таъбга қараб қора мурч, зира ва туз лозим бўлади

  • Энг аввало бир ошқошиқ ўсимлик ёғи билан чўян қозоннинг тагини ёғлаб олиб, устидан яхшилаб ювилган картошкани соламиз. Картошка устидан бироз туз, мурч ва зира сепиб, қозонни яхшилаб силкитиб оламиз. Сўнгра картошканинг ораларига 5-6 дона саримсоқ бўлакларини жойлаштирамиз

  • Сўнгра, картошканинг устидан бир соатча аввал таъбга қараб тузланган, мурчланган ва зираланган гўшт бўлакларини териб чиқамиз. Гўштнинг ораларига ҳам қолган саримсоқ бўлаклари ва розмарин шохчаларини киритиб юборамиз

  • Масаллиқнинг бир четидан қозонга ярим стаканча(100 гр) совуқ сув солиб, қопқоғини зич қилиб беркитамиз. Шундай қилсангиз, гўштингиз юмшоқ бўлиб пишади. Қозонни 5 дақиқача баланд оловда ушлаб, сўнгра пасайтирамиз. Сўнгра қозонни бир ярим соат қопқоғини очмаган ҳолда, паст оловда қолдирамиз. Бир ярим соатдан сўнг қозонни очиб, капкир ёрдамида эҳтиёт бўлиб, картошкаларни устига, гўшт бўлакларини эса қозон остига оламиз ва яна 10 дақиқа димлаб қўямиз. Қарабсизки, қўлбола қозон кабобимиз ҳам тайёр. Ёқимли иштаҳа!

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.