BBC navigation

Аксилислом видео атрофидаги можаро юзасидан Би-би-си таҳлилчисининг Twitterгдаги жавоблари

Сўнгги янгиланиш 18 сентябр 2012 - 14:02 GMT

Ливия, Миср ва Ливандан туриб ахборот узатаётган Би-би-сининг Яқин Шарқ бўйича муҳаррири Жереми Боуэн 17 сентябр куни Twitter орқали саволларга жавоб қайтарди.

Жереми ўзининг Twitterдаги манзили орқали саволларга тўғридан-тўғри инглиз тилида жавоб қайтарди:

Andy Cloke: Сизнингча, нима учун мусулмонлар ҳажв ёки танқидга бунчалик сезгирлар?

Jeremy: Чунки, мусулмонларнинг наздларида, уларни кўп асоссиз танқид қилишган. Ундан кейин ораларида Ғарб ҳукуматларини турли даражада таҳдид сифатида кўрувчилари ҳам бор.

Nigel Tabb: Нима учун Яқин Шарқдаги мусулмонлар Оврўподагисидан кўра анчайин ҳассос?

Jeremy: Агар фильмни назарда тутиб айтаётган бўлсангиз, бу ерда гап кимнинг қанчалик ҳассослигида эмас. Балки кимнинг қанчалик ўз норозилиги ифодалашига боғлиқ бўлса керак.

Ian McEwan: Исломий дунёнинг аксилисломий фильмга муносабати пухта ўйланган сиёсат натижасими ёки қаҳру ғазаб?

Jeremy: Менимча, мусулмонларнинг ростдан ҳам фильмдан кўнгиллари оғриган. Шундан сўнг, менимча, намойишларнинг уюштирилгани ҳақида сўз юритиш ўринли бўлади. Дейлик, "Ҳизбуллаҳ" гуруҳи Байрутда уюштирган сўнгги намойиш шундайларидан биридир.

Mike Manzo: Намойишларга аксилисломий фильм сабаб бўлганми ёки одамларнинг кўчаларга чиқишлари учун катализатор вазифасини ўтаганми?

Jeremy replies: Миср пойтахти Қоҳирада том маънодаги намойишлар кузатилган, улар эса, бошқа ердаги чиқишларга катализатор вазифасини ўтаган.

Chas: Ўзим ўқиган хабарларга қаралса, мусулмонларнинг аксарияти бу каби намойишларга қарши эканлар. Нима учун бу масалада муътадил мусулмонларнинг овозлари қулоққа чалинмаяпти?

Jeremy: Эътиқодли мусулмонларнинг аксарияти фильмни ўзлари учун ҳақоратли деб топишган. Мусулмонлар кўпчилигининг бу каби зўравон намойишларга қарши эканликлари ҳам бор гап. Мен бераётган хабарларимизда ҳам бу нарса ўз аксини топишига умид қилиб қоламан.

Pancha Chandra: Сўнгги намойишлар Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнларига салбий таъсир қилиши мумкинми?

Jeremy: Минтақадаги йирик можароларга барҳам беришга қаратилган жиддий саъй-ҳаракатларнинг ўзи бўлмагани учун, менимча, йўқ.

https://twitter.com/BowenBBC

бу ерга босинг Би-би-си таҳлилчиси Twitterда саволларга жавоб қайтарди

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.