Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сўз Сизга: Замонавий Афғонистонда жиргаларга қанчалик ўрин бор?

Келаси ҳафта Афғонистонда Америка билан амниятий паймон муҳокамасига бағишлаб Лойа Жирга бўлиб ўтади.

Айни шу хабар эса, сўнгги кунларда паймон ҳам қолиб, Лойа Жирганинг ўзи атрофидаги баҳсу мунозараларни қизитган.

Уни қораловчилар наздида, жиргаларнинг вақти ўтиб бўлган, қонуний мақоми йўқ ва Афғонистон ҳозир унинг ўрнини босиши мумкин бўлган замонавий давлатчилик қурилмаларига эга.

Жиргани ёқловчилар эса, ҳануз қавмчилик анъанаси кучда бўлган ва ҳалиям ўтиш даврини бошидан кечираётган Афғонистонда зиддиятли масалаларни ҳал қилишнинг бундан бошқа яхши йўли йўқ, деган фикрдалар.

Биз ҳам ушбу мавзуни бу ҳафталик "Сўз Сизга" барномамизда кўтаришга аҳд қилдик ва шу мақсадда Кобулдаги студиёмизга махаллий хукуматлар намоёндаси Рафеъ Фирдавсни таклиф қилдик.

Меҳмонимизнинг тингловчилар, бундан аввал бўлиб ўтган ва бўлажак Лойа Жирга иштирокчиларидан айримларининг саволлари ва фикру мулоҳазаларига жавобини тинглаш учун плейерни ўйнанг.