Би-би-си меҳмони - Қрим Татарлари раҳбари Мустафо Абдулжамил Қримўғли

18 май Қрим Татарлари тарихида энг қора кун.

70 йил олдин - 1944 йил 18 майидан 20 майигача Қрим Татарлари ўз ватанларидан кўчирилганлар.

Сталинга тақдим қилинган ҳисоботда 183 мингдан ортиқ инсон сургун қилингани маълум қилинган.

Шафқатсиз шароит ўн минглаб инсонларни ўлдирган.

Сургун пайти 1 ёшда бўлган Мустафо Жамил Қримўғли ақлини таниганидан буён Қрим Татарларининг ўз ватанларига қайтиши йўлида курашди.

1991 йилда Қрим Татарларининг органи Мажлис таъсис этилди.

Ташкил этилганидан кейин узоқ йиллар Мустафо Жамил Қримўғли Қрим Татарлари Мажлисига раислик қилди.

2013 йил ноябридан буён Қрим Татарлари Мажлисининг раиси Рефат Чубаров.

Мустафо Жамил Украина парламенти депутати.

2014 йил мартида Қримда референдум ўтказилди.

Бу референдум ярим оролни Украина таркибидан чиқариб Россияга қўшиш қарорини маъқуллади, деб эълон қилинди.

Мустафо Жамил Қримнинг Россияга қўшиб олинишига қарши чиқди, март ойидан буён унинг Қримга кириши тақиқланди.

Май ойи бошида Мустафо Жамил Қримўғли Украинадан Қримга келган, чегарадан ўтиш постида уни ОМОН ходимлари тўхтатганлар, бир гуруҳ Қрим Татарлари Қрим тарафдан ОМОН сафларини ёриб ўтганлар, бироқ ўзларининг раҳбарларини Қрим тарафга олиб ўта олмаганлар.

Би-би-си меҳмони Мустафо Жамил Қримўғлига саволларингизни саҳифамизнинг қуйи қисмидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Рукнимизнинг кейинги меҳмонлари кимлар бўлишини истайсиз?

Бу ҳақдаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

Бу мавзуда батафсилроқ