#Ўзбек тренди оламида нима янгилик?

Бугун Twitter олами ҳам янгилик манбаига айланиб улгурди, Би-би-си BBCTrending лойиҳаси доирасида Twitter даги асосий мавзуларга эътибор қаратиб бормоқда.

Хўш, бугун #uzbek #ўзбек #o'zbek #узбек трендлари остида қандай янгиликлардан бохабар бўлиш мумкин?

#uzbek трендидаги янгиликларнинг анчаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистондаги сиёсий маҳкумларнинг аҳволига бағишлаб эълон қилган янги ҳисоботини танлаган.

Қатор Твиттер фойдаланувчилари Би-би-си Жаҳон хизматининг ушбу мавзудаги инглиз тилидаги мақоласини "твиттердошлари" билан бўлишганлар.

Twitter фойдаланувчиси Jimmy @A_Rizvi110 Покистон расмийларининг Шимолий Вазиристон ҳақидаги хабарини тарқатган.

Покистон хавфсизлик расмийлари Шимолий Вазиристоннинг Датта Ҳел деган жойини АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоғи ракета ҳужумига тутгани ҳақида хабар берганлар.

Датта Ҳелнинг Алвара Манди деган ҳудудида бир автомобил нишонга олинган, оқибатда камида саккиз киши ҳалок бўлган.

Улардан икки нафари ўзбек жангариси бўлган, деб айтган Покистон расмийлари.

Твиттер фойдаланувчиси James Errington @weejay Хитойдаги шифохонага тушиб қолган ўзбекистонлик ёш аёлга ёрдам беришни сўраган.

@Elshad_Babaev эса Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўзбек қўлида пичоқ билан полицияларга ҳужум қилганидан кейин ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган.

@incanewsTurk Сурияда жанг қилаётган ўзини "Имом Бухорий" гуруҳи деб атаган ўзбек жангарилари янги видеосини эълон қилгани ҳақида хабар тарқатган.

Ва Твиттер оламидаги кўплаб ўзбекистонликларни Инчондаги ўйинда Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 3:2 ҳисобида ютқизгани ғазаблантирганини ҳам кузатиш мумкин.

Your contact details
Disclaimer