Шифокор: "Пора олмай ишлаб кўринглар-чи 300-400 минг сўм ойликка"

Биз ижтимоий тармоқлардаги СЎЗ СИЗГА рукнимизда "Дўхтирларнинг малакаси тушиб кетаяптими?" деган савол билан мурожаат қилдик. Унда Ўзбекистонда тўғри ташхис ва шифо берадиган малакали шифокорлар камайиб кетаётгани борасидаги хавотирлар, ҳамда "главврач" ва "заведуюший"га пул узатиб туришга мажбур бўлаётган тиббиёт ходимлари орасидаги порахўрлик ҳақида интернетдаги юртдошларимиз фикрини сўрадик.

Кўпгина шарҳловчилар малака тушиб, пора кўпайгани борасидаги фикрларга қўшилганлар. Қуйида биз шарҳларнинг баъзиларини тақдим этамиз.

Масалан, Ядгар Ходжаниязов шундай ёзади: "Пул булмаса поликлиникага боришгаям хожат йук. Врачлар очик ойдин бозор системасига утиб олишган. Хаттоки езган битта справкасигаям 3000-5000 сум ташаб кетинг дейишади. Агар норози булганингизни курса жахли чикишади ва юкоридагилар биздан талаб килишади дейишади. Ноилож бериб кетишга мажбур буласан одам. Касалхонада эса хар кадамда "Касалхонада даволаниш текин"деган эълонлар епиштирилиб куйилган. Аммо врач таъйинлаган дори-дармонларни, шприци, пахтаси, спиртиниям аптекадан сотиб олмасангиз сизга укол килиш у екда турсин,улаетган булсангиз хам хеч ким кайрилиб хам бокмайди. Шунинг учун азизларим хеч качон касал булмагайсиз. Омон булинг."

Jasurbek Normetov шарҳи қуйидагича: "Таниш ва пул бўлсаям унча эътибор билан қарашмийди, ишдан чарчашган кўпчилиги.. Танишсиз, пулсиз докторга бориш дегани бу деярли ўлим билан тенг бўлиб қолди".

Феруз Каримов: "Яхши шифокор Анкони уруги хозирда!" - дейди.

Obidjon Latipov ёзиб қолдирган шарҳ мана бундай: "Davomil xasharu, shanbaliklardan ortmaydigan kamiga paxta dalasi 2chi ish joyiga aylangan shifokorning malakasi qanday bo'ladi?!!!"

Anvar Axunov эса порахўрлик бутун тизимни эгаллаб олганига ишора қилади: "Тепада утирганла нима килади министерстводигила? Оч нохор коп кетишадику кейин ойлига ишлашга тури келади, а ундан кура уша чорвачили дехкончилигимми киламан диб кетиб колади".

Шунга ўхшаш фикрни Obidjon Latipov билдирган: "Glavrachga berish bu holvasi, ketida fondga, gazeta obunasiga, istemolchilar federasiyasiga, SES jarimasiga, xasharga, paxtaga va boshqa pul yig'ishlayam bor".

Гули Гуля эса: "Пора билан укишга кириб, пул билан битириб ,таниш билиш ва яна пора билан главрачми, докторми буволиб, олдига шифо излаб келган беморлар еки кур, еки чулок, еки умуман согайми баттар касали кучайиб улиб кетвотти! Чора куриш керак! Пора овотганни оммага чикариб шарманда килиб, камаш керак, айникса тиббиет сохасидаги порахурларни!!!" дея қатъий чорани таклиф этади.

Пора олмай ишлаб кўринглар-чи 300-400 минг сўм ойликка дея шарҳ қолдирганлар ҳам анча кўп. Қизиғи уларнинг аксари шифокор устбошида суратга тушган ва ўз фейсбкук саҳифасига иш жойини тиббий муассаса эканини ёзиб қўйган мухлисларимиз.

Шундайлардан бири Abdusalom Abdurakhmanov. У шифокорларни қуйидагича ҳимоя қилади: "Куп елгон гаплар экан... поликлиникада барча хизмат бепул... хатто девор эшикларга езиб куйганлар... ман барча справкани бепул олдим... тизимни реформа килиш керак... ввс ходимларига биздан яхши маълум булиши керак... англия ва акшдаги тиббий таълим ва тиббий тизим куриниши... узимиз кашф эта олмасак шуни улардан олиш керак... тиббиет тизимини страховкага утказиш ва ходимларга камида 1500 акш долларига тенг ойлик маош бериши керак... маош шунака булса шунда порахурликка карши чора курса окилона булади ... хозирчи? Ойлиги 400 000 булиб.. 10 минг олганига камалиб кетаябди... миллионлаб олган бошликлар юрибди давр суриб."

Яна бир шифокор Ulugbek Matjanov ёзади: "Мен куплаб давлатларда анестезиолог булиб ишладим ва ишлаб келяпман. Бизни Узбекистонимиздек малакали ва кучли врачларни факат Россиядан топиш мумкин. Германиядаги узбек врачлардан бутун Германия давлати хайратда. малакали ок кунгил блимли ва албатта кучли мутахасис. Узбекистонда олий талим жуда кучли айникса тиббиет сохасида. шундай екан бир иккита савиясиз ва виждонсиз врачларни куриб, колган 85-90% яхши врачларга хам хулоса килиш керак мас. ман Уз давлатимдан ва устозларим билан фахрланаман."

Шифокор Жахонгир Содиқовнинг рус тилида қолдирган шарҳи таржимаси қуйидагича: "Врачдан унинг аҳволини сўрашмайди. Беморлар ўзлари билан овора, вазирлар эса ўз қаршиларидаги йирик давлат ишларини деб унинг ортида қолиб кетган оқ халатдаги одамларни кўрмайдилар. Тиббиёт ходимлари куни арафасида Informburo.kz сайти шифокорларнинг фикри билан қизиққан. "Врачнинг обрўйи ер билан тенг, дейди биринчи суҳбатдош. Авваллари унга гуллар ва конфетлар олиб келиб беришарди, ҳозир сал нарсага - суд. Билишадики, бемор ҳамма вақт ҳақ. Яна товон пули ҳам ундириб олиши мумкин. Қонунчилигимизга қаранг, врачни ҳимоя қиладиган биронта ҳам қонун йўқ. Мен масалан қари одамни операция қиламан. Инфарктни, тромбоэмболияни олдиндан башорат қилиш имконсиз. Шунинг учун, профиклактика қиламан, қонини суюлтираман. Унда эса операция ортидан қон кетишни бошлайди. Шунда мендан сўрашади: Қон кетишини биларкансан, нега суюлтирдинг? Бошқа вариант. Профилактика қилмайман. Беморда инсульт юз беради. Бу сафар сўрашади: "Беморни операцияга тайёрлаган экансан, нега аввал қонини суюлтирмадинг?" Барибир айбдор бўламан. Шундан кейин шифокорлар - қотил деган қарашлар пайдо бўлади. Кечирасиз, биз бир умр ўқиймиз. Нима одам ўлдиришни ўқиймизми?" - дея фикр билдирган бу юртдошимиз.

Mufazzalsho Muhammadiev шифокор бўлиш нақадар қийин эканини эслатади. "Бир шифокор 7 йил укийди, хар йилги контракт пули 7 млн, 3 йил магистратура, кира олса албатта, у хам контракт, 10 йил ота-онасига рахмат, врачни бола-чакаси, хотини шу 10 йилда кандай еб ичаркин, хайронман... 10 йил укиган врач камида 5 йил устоз билан ишласа врач булади - еши 35 да....у нима килсин..." - деб сўрайди у.

Муаммонинг ечими борасидаги шарҳларга келсак, бир неча шарҳловчилар маошларнинг оширилишини таклиф қилганлар. Таълимни кучайтириш ва суғурта тизимига ўтиш ҳам ечим сифатида илгари сурилган.

Нодирбек Хасанов мана бундай фикр билдирган: "Мед институтларни кучайтириш, ва порахурликка нукта куйиб укитувчиларни ойлигини ошириш , шунингдек педагоклик малакасини хам ошириш керак деб уйлайман, ХАММАСИ УКУВ ЮРТИДАН БОШЛАНАДИ фундамент ушетта!!!!"

Odilbek Djuraev фикрида "Тиббий врач узининг хизмати учун беморнпнг узидан пул эмас балки беморнинг сугурта компаниясидан пул олса порахурликнинг олди олинар эди."

Келгуси мавзуларимизда иштирок этиш учун Фейсбук ва Одноклассникидаги ББС Ўзбек саҳифасига киринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio