Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Фақат қарор эмас, жазолаш керак'

Ўзбекистонда давлат идоралари ходимларининг ахлоқий қоидаларини жорий этишга қарор қилинган.

Республика оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, 2 март куни Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқарув органлари ходимларининг ахлоқий қоидаларини тасдиқлаган.

Энди бундан кейин Ўзбекистонда яхши ахлоқли бўлиш, ҳалол, адолатлилик, холислик ва ватанпарварлик давлат мулозимининг асосий профессионал тамойиллари деб кўрилади.

Охирги йилларда Ўзбекистон амалдорларининг маданиятсиз, ахлоқсиз ҳатти-ҳаракатлари ва ўзларини тутишлари тузатилиши лозим бўлган жиддий масала деб кўриб келинади, самарқандлик кекса журналист ва ёзувчи Нусрат Раҳмат ҳам бу борадаги хавотирларини ўз мақоласида ёзиб чиққан эди.

Би-би-си Ўзбекистонда амалдорларнинг ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилганига Нусрат Раҳматнинг муносабатини сўради.

"Мен бошлиқларни айбламайман. Ўша сўкишларни эшитиб ўтирган одамларни ўзида айб, деб биламан. Ахир сен кап-катта одам бўлсанг, нега эшитиб ўтирасан ҳақоратни?"

"Иккинчидан бундай ҳолат бошқа республикаларда йўқ экан. Мен сўрадим, тожиклар, қирғизлардан. Йўқ, бизда жамоат жойида одамларни сўккани қўрқади, дейишди".

"Фақат қарор билан иш битмайди, жазолаш керак одамларни беҳурмат қиладиганларни. Ана ўшанда бир натижа бўлади", дейди ёзувчи.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon