Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек футболи афсонаси бугун кимга ишқибозлик қилмоқчи?

Фото муаллифлик ҳуқуқи uff.com
Image caption Ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов

Тошкентдан Биродар ака Абдураимовнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, амалдаги Оврўпо чемпиони Испания миллий терма жамоасига...

“Нега деганда, бу йил ўйинларини кўрдим...шу испанларга ихлосим тушган. Бундан ташқари, Дель Боске бу йилги Оврўпо чемпионатидан кейин Бош мураббийликни топширмоқчи. Менимча, шу боис ҳам, бу йилги чемпионатнинг финали яхши бўлиши керак. Нега деганда, ҳар бир мураббий ўз вазифасидан кетаётганида келажакда ўзидан яхши ном қолдириш учун бор кучини сарфлаб, ҳаракат қилади, деган умиддаман”, - дейди ўзбек футболи афсонаси.

Оврўпо биринчилиги тўртинчи кунини эса, амалдаги қитъа чемпиони Испания ўзининг Чехияга қарши илк учрашуви билан бошлаб беради.

Икки рақиб миллий терма жамоа ўртасидаги ўйин британ вақти билан тушки соат 14:00 дан бошланади.

Бугун яна Бельгия Италия ва Ирландия Швецияга қарши майдонга тушади.

Биродар ака Абдураимовнинг айтишича, бу йилги чемпионатнинг бирор бир учрашувини ўтказиб юбормоқчи эмас.

“Ўйинларни, албатта, уйда томоша қиламиз. Уйқудан ҳам, бошқа нимадан ҳам қоламиз. Лекин, барибир, ҳаммасини кўришга ҳаракат қиламан”, - дейди суҳбатдошимиз.

Шундай экан, Биродар ака ўз севимли жамоасининг ғалабаларини Оврўпо чемпионати давомида қандай нишонламоқчи, байрам қилмоқчи, суҳбатимизни назардан қочирманг:

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.