Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Инглиз тилини Би-би-си билан бирга ўрганинг

Би-би-си Ўзбек Хизматининг инглиз тили сабоқларига хуш келибсиз.

Ўтган йилларда радио дастурларимизда бериб борилган "English One to One" туркум сабоқларимизни энди bbcuzbek.com да ҳам тинглай оласиз.

Лойиҳа BBC English билан ҳамкорликда тайёрланган.

Ҳар душанба янгиланадиган сабоқларимизда сиз кундалик ҳаётда дуч келадиган инглизча сўз ва иборалар, уларнинг қўлланиши, грамматик қоидалар мисоллар ёрдамида тушунтирилади.

Дастурларимизни тинглаш жараёнида сиз қаҳрамонларимиз билан танишасиз, улар билан сўзлашасиз, турли вазиятларга тушасиз, ўқиш, иш, харид қилишга борасиз ва саёҳат қиласиз.

Абдулҳамид Исмоил томонидан тақдим этилган дастлабки 50 та дарс сизга инглиз тилидан бошланғич маълумот беради.

Йигирма тўққизинчи дарсимизда розилик ва норозилик ифодаларини ўрганасиз.