Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си Ўзбек Хизматининг инглиз тили сабоқларига хуш келибсиз.

Би-би-си Ўзбек Хизматининг инглиз тили сабоқларига хуш келибсиз.

"Ҳар дақиқа бир ибора" туркумида сиз инглиз тилида ибораларни тузиш ва қўллашни ўрганасиз.

Ҳар душанба янгиланадиган сабоқларимизда сиз кундалик ҳаётда дуч келадиган инглизча сўз ва иборалар, уларнинг қўлланиши, грамматик қоидалар мисоллар ёрдамида тушунтирилади.

Дарсларимизни тинглаш жараёнида сиз қаҳрамонларимиз билан танишасиз, улар билан сўзлашасиз, турли вазиятларга тушасиз, ўқиш, иш, харид қилишга борасиз ва саёҳат қиласиз.

Лойиҳа BBC English билан ҳамкорликда тайёрланган.

Дастурларни Гулсевар Замон тақдим этади.

Би-би-си билан бирга ҳар дақиқа бир ибора ўрганинг!