Got a TV Licence?

You need one to watch live TV on any channel or device, and BBC programmes on iPlayer. It’s the law.

Find out more
I don’t have a TV Licence.

Хулоса

  1. Ўзбекистонда президент сайлови "бўлиб ўтди"
  2. Ўзбекистон конституциясига кўра, кун ярмига қадар Президент сайлови қонуний тус олиши учун лозим бўлган овозлар бериб бўлинган.
  3. Расман ҳозирга қадар ҳеч қандай қонун бузилишлар кузатилмагани айтилди.
  4. Мамлакат ичида сайлов участкалари сони 9000 ортиқ. Ўзбекистон ташқарисида 44 сайлов участкаси очилган

Жонли ёритиш

Британия вақти бўйича

Ўзбекистон янги президент учун овоз берди

Расман сайлов участкаларида овоз бериш якунланди. МСК берган сўнгги маълумотга кўра, Тошкент вақти билан соат 7 га қадар сайловчиларнинг 86,62 фоизи овоз бериб бўлишган.

Президент сайловида овоз бериш 4 декабр куни тонг соат 6.00 да бошланган эди.

(�y��]XHP " 

МСК
МСК screenshot
МСК

Ўзбекистон элчихонаси, Лондон. Сайловчи ҳикояси:

"Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси гавжум эди. Дастурхон тузалган, палов дамланган ва бизни жуда ҳам илиқ қаршилашди. Номимиз билан чақиришди. Ичкарига ҳам ўзлари олиб киришди, чиққанимизда кузатиб ҳам қўйишди. Бунақа илтифотли сайлов авваллари бўлмаган эди. Ўзбекистонлик сайловчилар ҳам бу гал кўпроқ  туюлди менга..."

Қўшиқчи ва қизиқчилар ҳам сайловда

Қўшиқчилар ва қизиқчи
sardor rahimxon instagram
Қўшиқчилар ва қизиқчи

BBCUZBEK Facebook Live - Жонли

9 да

  Тошкент вақти 21.00да Би-би-си Ўзбек хизмати ўз Facebook саҳифасида Ўзбекистон президентлик сайловига бағишланган жонли баҳсини бошлайди. Сиз ҳам баҳсга қўшилинг!  Шавкат Мирзиёевнинг ота-боболари қишлоғи - Тожикистоннинг Яхтан қишлоғига Би-би-си мухбири билан видеосаёҳат!  

Ғалабами ёки фоизлар?

Кузатувчиларга кўра, ҳеч ким Ўзбекистондаги сайловда кутилмаган натижа бўлади деган фикрда эмас. Ижтимоий тармоқларда аксарият бир номзод қанча фоиз овоз олади деган савол атрофида баҳс қилмоқда. Айримлар худди шу масалада гаров бойлашган. Ким президент бўлади деган савол ҳам кун тартибида эмас.

Тошкентлик журналист:

"Мен участкада ҳамма кўтаринки кайфиятда, одамлар орасида умид пайдо бўлган...Шу умид етаклаб келмоқда аксариятни, жуда кўпчилик "ўзгаришлар" ҳақида гапирмоқда. Каримов даврида ҳамма "Худога шукр, мана тинчмиз" дан нарига ўтмас эди. Энди эса ҳар иккинчи киши "ўзгариш бўлади, яхши бўлади"га ўтиб олган. Уларнинг умидлари оқланиши учун ким президент бўлса ҳам роса тер тўкади..."

Маррага етилдими?

 МСКга кўра, соат 19.00га қадар сайловчиларнинг 86,62 фоизи овоз берган 

"Ҳаммаси яхши"

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов: "Сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўла мувофиқ тарзда ўтмоқда. Ҳозирга қадар Марказий сайлов комиссиясига жойлардан сайловни ўтказиш жараёнида сайловга доир қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан хабар ва маълумотлар келиб тушмади".

М.Абдусаломов
nuz.uz
М.Абдусаломов

"Аксарият овоз бериб бўлган"

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига кўра, бугун тонг соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёнида кеч соат 18.00 га келиб жами сайловчиларнинг 81,30 фоизи ўз танловларини билдириб бўлишган.

Бу гал нима ўзгарди?

Бу гал нима ўзгарди?

Энг катта ўзгариш, кузатувчиларга кўра, то вафотига қадар Ўзбекистоннинг ўзгармас президенти бўлиб келган Ислом Каримовнинг сайловда иштирок этмаётганидир.

Бошқа айрим жузъий ўзгаришларга қарамасдан, сиёсий маънода сайлов жараёнида ҳеч нарса ўзгармаган.

Мухолифатга ва ё мустақил номзодларга изн берилмаган.

Мавжуд номзодларнинг ҳеч бири ҳукумат сиёсатидан мустақил мавқеига эга эмас.

Айрим кузатувчилар, бу галги овоз бериш бир қадар жонлироқ ўтаётганини айтишмоқда, аммо Тошкентдаги журналистга кўра, бу сайлов жараёнидаги ўзгаришлар билан эмас, халқда Каримов даврида мисли кўрилмаган умидлар пайдо бўлгани билан боғлиқ.

k�R�@P_�$ 

Мирзиёевлар
screenshot
Мирзиёевлар

Номзодлар ҳақида қисқача

Президентлик сайловига Ўзбекистондаги Либерал-Демократик партия муваққат президент, Бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган.

"Миллий тикланиш" партияси Сарвар Отамуродов номзодини, "Адолат" социал-демократик партияси Наримон Умаровни, Халқ Демократик партияси эса Ҳотамжон Кетмонов номзодини илгари сурганлар.

Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси сайловчи сифатида 21 миллион 400 фуқаро рўйхатга олингани ҳақида хабар тарқатган.

so-bidi@P_�%m

Номзодлар
internet
Номзодлар

Россиядаги миллионлаб ўзбек муҳожирлари овоз беришдими?

Москвадаги мухбиримизга кўра, Россия пойтахтидаги Ўзбекистон элчихонасига келаётган муҳожирлар сони аввалги сайловларга нисбатан сезиларли даражада кўп.

Айримлар ўзбекистонлик муҳожирлар Санкт Петербургдан сайлов учун келишганини айтишган.

Мухбиримиз суҳбатда бўлган аксарият ўзбекистонликлар ватанда ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилишмоқда.

Аммо кузатувчиларга кўра, ўзбекистонлик муҳожирлар орасида ҳужжатсиз истиқомат қилаётганлар ҳам талайгина ва улар учун сайловда овоз бериш имконсиздир.

Айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, Россия бўйлаб сайлов участкалари Москва ва Новосибирскда ташкил қилинган, холос.

Сайлов расман "бўлиб ўтди"

Сўнгги хабарларга кўра, ҳозирга қадар сайловчиларнинг аксарияти овоз бериб бўлган.

Мамлакат оммавий-ахборот воситаларининг илк хабарларида президентликка тўрт нафар номзоднинг овоз бергани акс эттирилди.

Ўзбекистонда сўнгги президентлик сайлови 2015 йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган ва унда Ислом Каримов тўқсон фоиздан ортиқ овоз олиб ғалаба қозонганди.

�ꧾ@P�"