Лондон 2012: Ғолибликка даъвогарлар

Image caption 2003 йилда халқаро карьерасини бошлаган Равшан Эрматов бугунги кунда дунёдаги иккита зўр ҳакамдан биттаси саналади

ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ:

Мамлакати

Ўзбекистон

Спорт тури

Ҳакам

Туғилган санаси

9 август, 1977

Бўйи

1.83 м

Спортдаги ютуқлари:

2003 йилда халқаро карьерасини бошлаган Равшан Эрматов бугунги кунда дунёдаги иккита зўр ҳакамдан биттаси саналади. Равшан Ўзбекистон номидан Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларида иштирок этиш ўзи учун шараф эканини айтади. "Ҳозир Ўйинларга тайёрланаяпмиз. Мақсад - Худо хоҳласа, яхши ҳозирлик кўриб, Лондон Олимпиадасига тайёр бўлиб бориш", дейди Равшан. У 2011 йилда Халқаро Футбол Тарихи ва Статистикаси Уюшмаси томонидан ҳам дунёдаги иккита зўр ҳакамдан биттаси деб топилганди. Ҳалича на-да собиқ Шўро давлатлари ва на-да ўзбекистонлик ҳакамлардан бирортаси бу каби мақомга лойиқ деб кўрилган... Равшан 2011 йилда кетма-кет тўртинчи бор "Осиёнинг энг зўр ҳаками", деб топилган ва Ўзбекистондаги энг қойилмақом ҳакамлик шарафи ҳам унга насиб этганди. Равшан ўз ҳакамлик фаолияти давомида эришган оламшумул ютуқлари билан Осиё футболи тарихига кирган. Равшан Эрматов Жанубий Африкада бўлиб ўтган сўнгги Жаҳон чемпионатида ҳам энг зўр ҳакамлардан бири деб топилганди.

Ғаройиб фактлар

Равшаннинг отаси Сайфиддин ака Эрматов ҳам Ўзбекистонда энг кўзга кўринган ҳакамлардан бири саналади. Сайфиддин ака ўғли Равшан Эрматовга ҳам устозлик қилган.

Ҳакамлиги
Мусобақалар Жаҳон Осиё Клублар
2014 Жаҳон чемпионати 4 ўйин
2010 Жаҳон чемпионати 5 ўйин
2011 Осиё Кубоги 4 ўйин
2008 Клублар ЖЧ 2 ўйин

Бу мавзуда батафсилроқ