Освенцим: шаҳар ва лагерь, интерактив харита

Интерактив
  • Босинг

    ×
  • Остонадаги ўлим

    ×

    Уруш пайти Освенцим фашистлар қарамоғида эди. Шаҳардаги ҳаёт ҳам лагерь ҳаётининг бир тури эди. Чунки тутқунлар шаҳардаги ишларга жалб этиларди. Эс-Эсчилар ҳаётнинг ҳар томонини назорат остида тутишарди. Ҳамма қўрқувда яшарди. Лекин барча шаҳарликлар қўлидан келганича яширин тарзда тутқунларга ёрдам беришга ҳаракат қиларди.

  • Геноцид соясида ишлаш

    ×

    Йилига 1.1 миллион одам Освенцимга келар экан, улар бу лагерь Освенцим иқтисодининг катта улушини ташкил қилишини кўришади. Шаҳарда ишлаганларнинг кўпи Польшанинг бошқа ерларидан кўчирилганлар эди. Улар кун кетидан кун ўлим соясида ишлашга мажбур эдилар.

  • Бошқа геноцид

    ×

    Роман Квятковски Польша лўлилари уюшмасининг раҳбаридир. У ўзи Освенцимда улғайган. Лагерьда 23 минг лўли ўлдирилганлиги кўпинча кўздан қочирилади. Уларни алоҳида баракларда сақлашган. Бироқ урушдан кейин ҳам лўлиларни камситиш тугагани йўқ.

  • Ўлим саноати

    ×

    Освенцим кимё фабрикаси шаҳарнинг энг катта корхонаси бўлган. 1942 йили фашистлар томонидан у ўлим саноатининг таркибий қисмига айлантирилган. Унда газ камераларида бўғиб ўлдирадиган газ ишлаб чиқилган.

  • Нафрат мероси

    ×

    Урушдан олдин Освенцим аҳолисининг 80 фоизи яҳудийлар бўлган. Ҳозирда бу ерда яҳудийлар йўқ. Чунки кечган фожеа осонликча яна қайтарилиши мумкин, деб ўйлашади улар. Шаҳардаги Яҳудий музейида маҳаллий полиция нафрат қўзитувчи ҳаракатларга қарши ўқувдан ўтади.

  • Ҳаёт давом этади

    ×

    Америкалик сураткаш Дани Гитис Освенцимда 2014 йили олти ой вақт ўтказган. Унинг бобоси бу ерда ҳалок бўлган. У шаҳар ҳамда лагерь орасидаги алоқани ўрганиб, кўплаб расмлар олган.