Зарварақлар: Чўлпон - Верхарндан

Image caption Чўлпоннинг НКВД қамоғида олинган сурати

Зарварақлар рукнимизда Чўлпоннинг ҳали ўзбек матбуотида эълон қилинмаган шеърларидан баъзиларини чоп этмоқдамиз. Бугунги шеър Чўлпоннинг буюк белгиялик шоир Верхарнннинг "Денгиз" шеърининг таржимаси

Денгиз

Денгиз қутурди,

ўрнидан турди,

ҳовлиқди, юрди,

зўр тўлқинларни

олдинга сурди, сурди, сурди

ва қояга урди.

У тентакланиб,

боши айланиб,

қаъридан қайнаб

ва феъли айнаб,

қулоч отади

шошқин сувлардан

чанг қўзғотади.

Ўкурушлардан,

бўкурушлардан

ва ғув-ғувлардан

сайҳа отади...

1930 йил

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio