Бош вазирнинг вақтинча президент этиб тайинланиши қонунийми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Мустақил сиёсатшунос Фарҳод Толипов билан суҳбатни BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида тингланг.

Ўзбекистон конституцияси муаллифларидан, таниқли ҳуқуқшунос Акмал Саидов вақтинча президентлик вазифасининг бош вазир зиммасига юклатилишига изоҳ берган.

Давлат хабар агентлиги чоп этган мақолада жаноб Саидов 8 сентябр куни мамлакат Сенати қабул қилган қарор Ўзбекистон конституциясига зид эмаслигини таъкидлайди.

Мамлакат асосий қонунининг 96-моддасига биноан, вақтинча президентлик ваколатлари Сенат раисига юклатилиши керак эди, аммо Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев президент вазифасини зиммасига олишдан воз кечган.

Акмал Саидовга кўра, юзага келган вазиятда парламент президент ваколатларини Сенат раисига юклай олмас эди.

Би-би-си тошкентлик мустақил сиёсатшунос Фарҳод Толиповга боғланиб, жаноб Саидов конституциянинг 96-моддаси бузилмаганига шахсан сизни ишонтира олдими, деб сўраган.

Мустақил сиёсатшунос Фарҳод Толипов билан суҳбатни BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида тингланг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.