Ўзбекистон ичидаги Тожикистон боғи ва Россия ҳақида ўйлар

Маъруф Мамадов "Дўстй" деҳқон хўжалигининг раиси.

У бошчилик қиладиган хўжаликнинг боғи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.

Советлар даврида ҳам шундай бўлган. Аммо мустақилликдан аввал ўртада чегара бўлмаган, ким қаерда яшаши, қайси республикага нима қарашли экани каби саволлар оддий халқни бугунгидай қийнагани йўқ.

Бугун Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам мустақил давлатлар, Маърум ака айтмиш, Ўзбекистондаги Тожикистон ерининг тақдирини "катталар ҳал қилиши керак".

Ҳозирча эса тожикистонликлар махсус ҳужжат ва рухсатномалар билан Ўзбекистондаги боғларига бориб ишлашади. Иш вақти ҳам чегараланган.

"Боғда меваларни териб, баъзида улгурмаймиз, кечалари билан қолиб кетади далада...Ишонасизми, ўзбекистонликлардан ҳеч ким бизнинг меваларга тегмайди. Шу қадар инсофли фарғоналиклар", дейди у.

Маъруф ака дардини дастурхон қилмайди. Уни ўйлантирадигани фақат Ўзбекистондаги "Дўстй" деҳқон хўжалигига қарашли ўрикзорлари эмас...

Нолимайди. Қишлоқдан Росссияга ризқ қидириб кетаётганларни қораламайди, аммо ортда қолганларга қийин бўлганини айтади...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

◾ Instagram - BBC UZBEK

◾ Twitter - BBC UZBEK

◾ Odnoklassniki - BBC UZBEK

◾ Facebook- BBC UZBEK

◾ Google+ BBC UZBEK

◾ YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

◾ Skype - bbcuzbekradio

◾ bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.