Сурияда оташкесим
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сурияда оташкесим тинч фуқаролар учун тин олишми?

Охирги ойларда қаттиқ жанглар кузатиб келинган Ҳалаб шаҳрида ўтган тунда замбараклар овозлари эшитилган, лекин улар узоқ давом этмаган. Умуман олганда, оташкесим амал қиляпти, деб айтиш мумкин.

Лекин у қанча давом этади? Беш йилдан бери давом этаётган урушга чек қўйиладими ёки бу тинч фуқароларнинг озгина фурсатга тин олишлари бўладими?

Суриянинг Ҳалаб шаҳридан Би-би-си мухбири Жереми Боуэн лавҳаси.