Жириновский Россия сайловлари ҳақида

Россияда парламент сайловлари натижаларидан норози Либерал Партия раҳбари Владимир Жириновский Думада сўзга чиқди.

https://www.youtube.com/watch?v=azViwGYYTsY&feature=youtu.be

У шундай деди: Бизга қонуний мандатларни беринг!

Саккизтани олинг, тўққизтани олинг, лекин биттани қолдиринг, виждон борми сизларда?!

Чингизхон, Гитлер сиздан кўра кўпроқ қолдирган! Сиз нима қиляпсиз ўзи "Единая Россия"?!

Сизни барча халқимиз лаънатлайди! Ҳамма лаънатлайди! Ва сиз шу партиядан эканингизни айтишдан қўрқасиз! Собянин аллақачон сизнинг партиянгиздан кетди, у уялди. Ва Путин сизнинг партиянгиздан президентликка бормади. Агар Собянин, Путин уялар экан, биз жирканамиз!

Сиз ўйнашманг! Биз сизга бошқа Болотнаяни кўрсатамиз! Бу бошқа, битлиқи зиёлилар ва бойваччалар чиққан Болотная эмас, барча норози халқни кўчага олиб чиқамиз! Агар бу ўзбошимчалик давом этса!

Сиз адолатли сайловлар ўтказишга қодир эмассиз!

Келинглар, муддатидан олдин сайловлар ўтказамиз! Муддатидан олдинги президентлик сайловларини ўтказамиз, марҳамат!

Сиз ҳокимларни филтрдан ўтказдинглар. Сиз бизни масхара қиляпсиз! Ҳокимларга овоз берамиз, бермаймиз, деб!Сиз бизнинг депутатларимиз ўрнига ўзингизнинг депутатларингизни қўйдингиз.Энди яна қаёққа бориш мумкин?

Бизнинг ўрнимизга сайлов комиссияси аъзоларини ўтқаздингиз, бизнинг ўрнимизга кузатувчиларни ўтқаздингиз ва кейин сохта протоколларга сайловни ҳамма тан олди деб айтдингиз.

Ҳеч ким сайловни тан олгани йўқ! Уят сизга "Единая Россия" ва сизнинг ҳукуматингизга! Йўқол ҳамманг, жирканч, тубан жиноятчилар! Сенларни кўргани кўзим йўқ!", деб айтди жаноб Жириновский "Единая партия" депутатларига.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини Youtube даги каналимизда ҳам кўришингиз мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.