"Гулен мактабларини ёпинг!"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Гулен мактабларини ёпинг!"

2016 йил июлидаги давлат тўнтаришига уриниш Туркия жамиятининг ҳар бир жабҳасига таъсир кўрсатди.

Минглаб инсонлар ҳибсга олиндилар, ушландилар ва ишидан ҳайдалдилар.

Бу одамларни Туркия ҳукумати Фатҳуллоҳ Гуленнинг яширин тармоғи аъзоси бўлишда айблади.

Бироқ таъқиблар фақат Туркия сарҳадлари билан чегараланиб қолмади.

Бутун дунёдаги Туркия элчихоналари кўп йиллардан буён нуфузли деб кўриб келинадиган Гулен ҳаракати мактабларини ёпишга ҳаракат қилмоқдалар.

Би-би-си Турк хизматининг мухбири Чағил Қассобўғли тайёрлаган видеолавҳа.