Генерал Дўстум қизини узатаяпти
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Генерал Дўстум қизини узатаяпти

Афғонистон биринчи вице-президенти ўзининг ўртанча қизи Ойжамол Дўстумни турмушга узатмоқда.

Бугунги никоҳ кечаси билан ўз поёнига етувчи икки кунлик тўй жаноб Дўстумнинг она шаҳри Шибирғонда бўлиб ўтмоқда.

Тўйнинг эркаклар учун мўлжалланган илк куни генерал Абдулрашид Дўстумнинг Хўжа Дуккадаги ўз ҳовлисида кечган.

Номдор маҳаллий хонандалар куй-қўшиқлари билан тўй базмини қизитишган.

Улкан дошқозонларда ўзбекча паловлар дамланган, Афғонистонда донғи кетган курашчилар кураш тушишган.

Ойжамол Дўстум психолог, олий таҳсилини Туркияда олган.

Турмуш ўртоғи Шижоиддин Карвонбоши эса, Афғонистоннинг Туркиядаги элчихонасида Маданий ишлар бўйича атташе.

Генерал Дўстумнинг олти қизи ва тўрт ўғли бўлса, Ойжамон Дўстум қизларнинг ўртанчаси бўлади.

Сиз ҳам томоша қилинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.