Марказий Осиё: Шамолни токка айлантираётган одам
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Марказий Осиё: Шамол ва қуёшдан бир пайтда ток олиш мумкин

Ҳам шамол, ҳам қуёш нурини бир пайтнинг ўзида токка айлантирадиган қурилма Марказий Осиёда ягона ва дунёда қиёси йўқ.

Қирғизистонлик Эмиль Турсуновнинг "Шаъмтур" номли айни ихтироси кўчма бўлиб, ҳам қуёшли, ҳам шамолли жойларга олиб бориб ишлатиш учун қулай.

Ўзбекистон қўшни Қирғизистонга газ ва электр узатишни тўхтатиши ортидан бу мамлакат ўз энергия эҳтиёжларини тўла қоплай олмай, қийналмоқда.

Аслида тоғли ва сувли Қирғизистоннинг гидроэлектрик захиралари катта.

Лекин режадаги "Қамбарота" каби улкан ГЭС учун бир неча миллиард доллар маблағ керак. Россия бошида ёрдам ваъдасини берганди.

Бироқ кейинроқ Кремль иқтисодий қийинчиликларни рўкач қилиб, ўз сўзидан қайтган.

Бунинг устига, қўшни Ўзбекистон ўз далаларига келадиган Сирдарё бошида улкан тўғонли ГЭС қурилишини истамайди.

Эмиль Турсунов эса ҳали-бери сувдан етарлича қувват олиб бўлмаса, тоғлардаги шамолни, қуёш нурини тутиш керак, деб ишга киришганди. Бугун унинг орзуси рўёбга чиқди.

"Марказий Осиё кундаликлари" муаллифлари Рустам Қобил, Оксана Вождаева ва Максим Ломакин айни ихтиро ҳақида лавҳа тайёрлашган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати видеолавҳаларини YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek) каналида ҳам томоша қилинг.