Мянмарда Роҳингаларга қарши "тозалаш" амалиёти
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мянмарда Роҳингаларга қарши "тозалаш" амалиёти

Мянмар ҳарбийлари хабар тарқатишича, 13 ноябр куни Рахине штатидаги чекка қишлоқда 25 Роҳинга мусулмони ўлдирилган.

Мянмар расмийлари, бу одамлар қиличлар ва ёғоч тўқмоқлар билан қуролланган эдилар, дейдилар.

12 ноябр куни Рахине штатидаги қишлоқларга қуролли тикучарлар билан ҳужум қилинган.

8 одам ҳалок бўлгани, улар орасида икки аскар ҳам бўлганини айтганлар расмийлар.

Армия, қуролланган Роҳингаларга қарши "тозалаш" амалиёти бораяпти, дейди.

Интернет социал тармоқларида фото ва видеолар тарқалган, уларда ҳалок бўлганлар орасида болалар ва аёллар ҳам борлигини кўриш мумкин.

Юзлаб қишлоқ яшовчилари ўзларининг қишлоқларини ташлаб қочишга мажбур бўлганлар.

Би-би-си мухбири Жона Фишер тайёрлаган видеолавҳада, Мянмар ҳарбийларининг Роҳинга мусулмонларини ўлдираётгани, аёлларни жинсий зўрлаётгани ҳақидаги даъволарни ўрганишни мамлакатнинг демократ раҳбари Аун Сан Су Чи ҳам хоҳламаяпти, дейди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг