Туркия қамоқларида қийноқлар
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Туркия қамоқларида қийноқлар

Туркия қамоқларига июлда юз берган тўнтариш уринишидан сўнг 40 минг одам қўшимча қамалган.

Улардан мудҳиш қийноқлар ҳақида хабарлар келмоқда.

Жумладан, қамалганларнинг адвокати қийноқларга гувоҳ бўлганини айтади.

Селчен Байюн бош ёриш, қобирға синдириш, кесиш каби нарсалар ҳақида айтади.

Давлатда фавқулодда ҳолат қонунлари ишламоқда, бундан нафақат "фитначилар" азият чекмоқда.

Комил Улуч, масалан, ПКК курд жангари ҳаракатига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган.

Унинг айтишича у ҳам таёқланган, хўрланган, полиция таёғи билан жинсий таҳқирланган.

Мухолиф партия аъзосининг ўғли қамалгач, унинг умуртқасини синдиришган.

Жиҳод Соат ўғлининг айтишича унинг ҳолати ягона эмас.

Бироқ Туркия Адлия Вазири Бакир Бўздоғнинг твитига кўра, Туркия қамоқларида қийноққа жой йўқ.

БМТнинг махсус терговчиси Туркияга келиб бу айбловларни текширмоқчи.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг