Ҳиндистонда бола ўғирлаш
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳиндистонда бола ўғирлаш

Канон Саркорнинг айтишича у соппа-соғ бола туққан, бироқ докторнинг сўзларига кўра, унинг боласи ўлиб қолган. Канон боласи ўғирланган ва сотилган деган гумонда.

Унинг фикрича, гўдак полиция тарафидан эндигина фош этилган жиноят қурбонидир.

Мана бу гўдаклар туғруқхона тепасидаги хонадан озод этилган.

Буларнинг ранги-рўйи қорароқ бўлгани учун, уларни сотиш мушкулроқ бўлган.

10 қизалоқ мудҳиш вазиятда сақланган.

Гувоҳ: "Гўдакларнинг баъзилари боғлиқ бўлган. Уларнинг аҳволи анча аянчлидир!"

"Кўплари йўталган, этлари кўкариб кетган!"

Ўғрилар беркитган гўдакларнинг бари ҳам тирик қолмаган.

Полициячи: "Бу каби панагоҳларда ўлган гўдакларни улар кўмиб ташлашган".

Расмийларнинг фикрича бу жиноий гуруҳ 20 йилларча бола ўғирлаб юрган.

Шу вақт ичида 2 мингга яқин чақалоқ ўғирланган бўлиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг