Туркманистонда сигареталарни ёқмоқдалар
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Туркманистонда сигареталарни ёқмоқдалар

Жаҳонниннг энг репрессив давлатларидан бири кўрилган мамлакат эндиликда энг соғломларидан бирига айланмоқчи.

Туркманистон раҳбарияти бутун мамлакатни тамакидан ҳоли, дея эълон қилиш мақсадида соғлом турмуш тарзини рағбатлантиришга киришган.

Лекин буйруқбозлик услубидаги бу кампанияни не қадар соғлом, деб аташ мумкин? Бу каби саволни ҳеч ким очиқчасига сўрай олмайди.

Шу кунларда мамлакат бўйлаб сигарета қутиларининг ёндираётгани манзарасини кўп учратасиз.

Мамлакатга ноқонунуий равишда олиб келинган сигареталарнинг кўп миқдорда йўқ қилиниши яқинда телевизор орқали кўрсатилди.

Бу кампанияга бош-қош бўлаётган Туркманистон президенти жаҳондаги энг репрессив давлат раҳбарларидан биридир. У ўзгача фикрлашга тоқат қилмайди.

Президент Бердимуҳаммедова раҳбарлиги остида мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти жаҳондаги энг абгорларидан бири бўлиб қолмоқда.

Лекин ҳозирда ўз мамлакатини тамакидан ҳоли, дея эълон қилиш ҳаракатига тушган экан, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти унинг режаларини қўлламоқда.

Унга ҳатто чекишни камайтиргани учун мукофот берилган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари билан мукофотни ушлаб тушган президентнинг расми Туркманистон халқаро андазаларга мос мамлакат, деган тасаввурни яратишга хизмат қилмоқда.

Туркманистон президенти айнан ана шундай ном ва обрў орттириш ниятида.

У мамлакатидаги инсон ҳуқуқлари вазиятининг савол остига олинишини ёқтирмайди, қамоқхонларда йўқ бўлиб кетган ҳукумат танқидчилари ҳақида сўз юритилишини истамайди.

Нима учун президент умрбод бўлиши кераклиги ҳақидаги савол кўтарилишини ҳам хоҳламайди.

Кампаниянинг шиорларидан бири "Соғлиқ ва бахтиёрлик". Бахтиёр бўлмасанг, сукут сақлаганинг маъқул.

Мобил телефон орқали Ашҳобод яшовчилари билан мулоқот қилишга муваффақ бўлдим.

"Касалхонада яхши қарашларини истасанг, пора беришинг керак" - деб ёзди у.

Буни ҳамма билади, лекин ҳеч ким шикоят қила олмайди.

Қўрқув - Туркманистонда олдиб борилаётган кампанияларнинг асосий ҳаракатланитирувчи омили.