Атом синовидан омон қолганлар
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Атом синовидан омон қолганлар. Махсус фильм.

Совет Иттифоқи 1949-1989 йиллари Марказий Осиёда махфий равишда синаган атом қуроллари сабабли ҳозир 650 минг инсоннинг ирсияти бузилган.

Ушбу трейлерни YouTube каналимизда томоша қилинг.

Бу одамларнинг зарар кўрган ДНКлари ҳатто тўртинчи авлодларида ҳам турли саратон, ногиронлик ё жисмоний бузилиш ҳамда нуқсонларни келтириб чиқармоқда. СССРнинг Қозоғистондаги яширин энг улкан синов майдони ёки Полигонда 456 марта ядровий қуроллар синовдан ўтказилган. Ўзбекистонда ҳам тинчлик мақсадида, дея икки марта атом бомбаси портлатилган. Қозоғистон шимол-шарқидаги Бельгия ҳудудича келадиган Полигон яқинида жойлашган қозоқ қишлоқлари 40 давомида радиация булути остида яшаганлар.

Бугун атом синовларидан тарқалган радиация ҳатто анча олисдаги туман ва шаҳарларга етиб боргани исботланмоқда. Қозоғистон мустақил бўлиши билан Полигонни ёпган, синовлар тўхтатилган. Лекин унинг таъсири давом этаяпти.

Би-би-си Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил ҳамон радиация баланд қолаётган Полигонда ва атроф қишлоқларда бўлиб, ядровий булут остида яшаган инсонлар, уларнинг бедаво дардларга чалинаётган ёш авлодлари ҳақида махсус кўрсатув тайёрлаган.

Ушбу фильм январь ойида Би-би-си Жаҳон Хизматида Ўзбек, Инглиз ва Рус тилларида намойиш этилади.

Ҳозирча айни фильмдан қисқа парча.