Яҳё Машрапов: "Истанбулдаги ҳужумга алоқам йўқ"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Яҳё Машрапов Истанбулдаги ҳужумга алоқаси йўқлигини айтди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув шаҳрида яшовчи асли ўзбек Яҳё Машрапов ўзининг Истанбулдаги Янги йил кечасида юз берган қонли ҳужумга алоқадор эмаслигини айтди.

Ҳужум ортидан Машраповнинг паспорти сурати Туркия ва халқаро нашрларда чоп этилган ва унга полиция ов эълон қилгани хабар қилинганди.

Аммо, Машрапов ҳужум вақтида Қирғизистонда бўлгани, Истанбулга эса савдо юзасидан 1 январда учиб бориб, 3 январда қайтиб келганини айтади.

Қайтаётганида турк полицияси уни самолётдан тушириб гумондор сифатида сўроқ қилган, аммо шубҳалар аригач, ундан узр сўраб озод қилган.

У Би-би-сининг қирғиз хизматига интервью берди.