ИД Покистон ва Ироқ ҳужумларини зиммасига олди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ИД Покистон ва Ироқ ҳужумларини зиммасига олди

Покистондаги сўфийлар қадамжосига ҳужум қилинди. Пайшанба куни Ироқда ҳам камида 48 киши ўлдирилди. ИД яна бир бор ҳужум ортида ўзи эканини айтди.

Видеоларимизни Би-би-си Ўзбек YouTube каналида томоша қилинг.

Покистондаги сўфийлар қадамжосига қилинган ҳужумда камида 72 инсон нобуд бўлди.

Ўзини "Исломий Давлат" дея атовчи гуруҳ Синдх вилоятида уюштирилган ҳужум масъулиятини зиммасига олди.

Мамлакатдаги энг қадимий ушбу зиёратгоҳ ҳар доим инсонлар билан гавжум бўлади.

Бу бир неча кун ичида мамлакатда кузатилган қонли амалиётлардан биридир.

Якшанба кунидан бери кетма-кет амалга оширилган 6 худкушлик ҳужумида қарийб 100 киши ўлди.

Пайшанба куни Ироқда ҳам камида 48 киши ўлдирилди. ИД яна бир бор ҳужум ортида ўзи эканини айтди.

Бағдод жанубидаги шиалар яшовчи минтақада портловчи воситалар жойланган автомобил портлатилди.

Бу Ироқ пойтахтида 3 кун ичида юз берган учинчи портлаш эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг