Малайзияда ўлдирилган шахс-Ким Чен Иннинг акаси
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Малайзияда ўлдирилган шахс-Ким Чен Иннинг акаси

Душанба куни Куала Лампур аэропортида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай акасига ҳужум қилинди. Сўнг у вафот этди...

Видеоларимизни Би-би-си Ўзбек YouTube каналида томоша қилинг

Бу Ким Чон Намнинг болалиги. У Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ўгай акасидир.

Кўп йиллар у отаси Ким Чен Ирдан кейин иқтидор соҳиби бўлиш учун ҳозирланаётганига ишонилганди.

Аммо Японияга сохта паспорт билан киришга уринар экан, назардан қолди.

Кейин эса қувғиндаги ҳаёти бошланди.

Аммо душанба куни Куала Лампур аэропортида унга ҳужум қилинди. Сўнг вафот этди...

Полициянинг айтишича, юзини мато билан яширган аёлда кимёвий заҳар бўлган бўлиши мумкин.

Аэропортдаги камераларга тушиб қолган тасвирлар Жанубий Корея телеканалларидан кўрсатилган.

Ким Чон Намнинг ўлими ортида Шимолий Корея турганига оид гап-сўзлар бор.

Полиция икки аёл дохил қатор гумондорларни ҳибсга олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг