Мирзиёев деҳқонни  миллионер қилмоқчими?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мирзиёев ўзбек деҳқонини қандай бойитмоқчи?

Ўзбекистон президенти назарий жиҳатдан деҳқонни миллионерга айлантирадиган экинни таклиф этди.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда дунёдаги энг қиммат зиравор - заъфарон экишни йўлга қўймоқчи.

Мисол учун, пахта килоси 1-2 доллар турса, заъфарон килоси 3-4 минг АҚШ долларигача етади.

Заъфарон таом тайёрлаш ва табобатда ишлатилади.

Ўзбекистон жанубидаги иқлим заъфарон етиштириш учун қулай.

Лекин заъфарон етиштириш машаққат ва бутун жараён фақат қўл меҳнати талаб қилади.

Қишлоқ хўжалигида тубдан ислоҳот қилмай, янги экин билан деҳқонларни бойитиш мумкинми?

Қолаверса, мамлакат дунё зиравор бозорида ўз ўрнини топа оладими?

Бу саволлар ҳали очиқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Алоқадор мавзулар