Ё ўласан, ё жинсингни алмаштирасан

Image caption Сухайл жинсини алмаштирмаслик учун Туркияга қочиб ўтган.

Эронда гей, яъни бесоқолбозлар дорга тортилади.

Аммо Исломий ҳукумат гейларнинг ўлимдан омон қолишлари учун битта йўл таклиф этади.

Яъни агар гей киши ўзининг "касаллигини" ибсотласа ва шифокорлар уни гей эмас, балки хаста, деб топишса, давлат ҳисобидан жарроҳлик ўтказилади.

YouTube каналимиздаги видеолавҳани томоша қилинг.

Хуллас, эркак киши аёлга айлантирилади ва у тирик қолади.

Шу сабабли, кўп оилалар ўғилларини қатлдан асраб қолиш йўлида уларни жинсини ўзгартиришга ундайдилар.

Эрон расман ҳеч кимни жинсини алмаштиришга мажбурламаслигини айтади.

Бироқ мавжуд ўлим жазоси одамларни бу каби азобли ва кескин қарорга рози бўлишади.

Жинсини ўзгартирган аксар эркаклар эса, барибир, жамиятда ўз ўринларини топишолмайди, ҳатто ишга киришлари қийин.

Айрим эронликлар эса қўшни Туркияга қочиб ўтишмоқда.

Би-би-си мухбири Али Ҳамадоний лавҳаси.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ