Би-Би-Сиз: Ўзбек сўми ва долларни нима кутмоқда?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-Би-Сиз: Ўзбек сўми ва долларни нима кутмоқда?

Янги, “Би-Би-Сиз” рукни остидаги жонли мулоқотларимизни BBC O’zbek Facebook саҳифасида кузатиб боринг.

Дастурни YouTube каналимизда томоша қилинг.

Ўзбек сўми қадрсизланишда давом этмоқда. Доллар ошиши билан нарх-наволар ҳам кўтарилмоқда. Айрим товарларга баҳоларнинг соат сайин кўтарилаётганини кузатиш мумкин.

Доллар нархининг бир ҳафта мобайнида тинмасдан ошиши ва 7 мингдан 8000 лик довонга шиддат билан яқинлашиши ўзбекистонликларни умидсизликка туширган. Айримлар шу бугунгача долларнинг қайтиб 7000 сўм бўлишига умид қилиб турганини, энди эса ишонч йўқолганини ёзган.

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилнинг йилнинг ноябр ойида валюта соҳасини эркинлаштириш тўғрисида қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. 14 декабргача таклифлар учун очиқ бўлган қонун лойиҳасидан Ўзбекистонда валюта айирбошлашни эркинлаштириш рўй беришини англаш мумкин.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Ишлаб чиқарувчилар ва Тадбиркорлар Палатаси раҳбари Алишер Шайхов мамлакатда валюта ислоҳотига тайёргарликлар кетаётганини айтган.

Унинг Sputnik агентлиги мухбирига айтишича, ҳозирда бозор курсига "қандай ўтиш масаласи" муҳокама қилинмоқда.

"Албатта, бу маълум вақтни талаб қилади, барча рискларни ҳисобга олиш керак", - деган мулозим.

Айни пайтда Германиянинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон ҳукуматини тезроқ миллий валюта конвертациясини очишга чақирган.

9 март куни Gazeta.uz нашрига берган интервюсида Найтхарт Хёфер-Виссинг конвертацияни эркинлаштириш оғриқли бўлиши мумкинлигини ҳам айтган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар юз тутаётган асосий муаммо конвертация муаммосидир.

Марказий Банк долларнинг сўнгги кўтарилиши юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Янги, “Би-би-сиз” рукнимизда биз айни мавзуни тошкентлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаров ва Остонадаги “Евросиё” университети доценти Сапарбой Жубаевлар билан муҳокама қилдик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг