Бугун зардўштийлар Наврўзни қандай кутиб олишади?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бугун зардўштийлар Наврўзни қандай кутиб олишади?

Эроннинг Язд вилоятида яшаб қолган зардўштийлар ўз қадимий анъаналарини сақлаб қолишга уринадилар. Би-би-си Форс Хизматидан Али Аттар ушбу кичик жамоа бугунги замонавий дунёда Наврўзни қандай нишонлаши билан қизиққан. (Видеолавҳа 2007 йил тасвирга олинган филм асосида тайёрланди)

Видеоларимизни BBC O'ZBEK Youtube каналида томоша қилинг.

Эроннинг Язд вилоятидаги қишлоқда тонг отди.

Маҳдохт Фороуҳар қишлоқдаги кам сонли зардўштийлар жамоасидан.

У диний маросим учун махсус егуликлар тайёрламоқда.

Бу Кумоч - Наврўз ширинлиги.

"Буғдой ун, тухум, шакар, гул суви, кардамон ва долчинни аралаштирамиз".

"Тайёрланган хамирни қизитилган ёғда пиширамиз. Устига эзилган писта, ёнғоқ, бодом ва кунжут сепиш мумкин".

"Ушбу пишириқ Наврўз-Кумочи деб аталади".

"Кумоч Янги Йил келишида истеъмол қилинади. Уни бўлакларга бўлиб, меҳмонларга тортиқ қиламиз".

Эҳром руҳонийси Рустам Кавоусин зардўштийликнинг муқаддас китоби "Авесто" ни ўқимоқда.

Гаҳанбор кунлари Наврўздан 10 кун олдин бошланади.

Зардўштийлар бу кунлар аждодлари руҳи уйларига қайтишига ишонадилар.

Дуо ўқилиб муқаддас бўлгани саналган мевалар тарқатилади.

Маросимда ҳозир бўлмаганлар ҳам бу ерга қўйилган мевалардан ўз улушларини олишади.

Наврўздан олдинги охирги чоршанба олов маросими ўтказилади.

Эҳромга кўмир олиб келинади ва Авесто урф-одатларига биноан уни гулханга солинади.

Наврўз куни қишлоқликлар бир-бирларини зиёрат қилишади.

"Бувиларимиз байрам таомларини қандай пиширишни ўргатишган".

"Наммамиз биргаликда боғ сайиллари ва зиёратгоҳга борамиз".

"У ерда мусиқа ва рақс бўлади. Жуда яхши пайтлар эди".

"Ҳозир озчиликмиз. Ҳар бир оилада 2 ёки 3 киши қолган".

"Ҳаммамизнинг ҳовлимиз, боғчамиз бор, аммо уйма-уй юриб кўчани айланамиз".

"Қадимий таомимиз - "Оши решти" ни энди аҳён-аҳёнда бирга пиширамиз".

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг