Мирзиёев йўли: Очиқлик нимада?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мирзиёев йўли: Очиқлик нимада?

"Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бошқаришда очиқликни танлади".

Мирзиёевнинг президент сифатидаги илк 100 кунлик фаолиятига назар ташлаган Халқаро Инқироз Гуруҳи шундай хулоса қилади.

Ташкилотнинг қайд этишича, янги президентга ичкарида ҳам, ташқарида кўпчилик ўзгаришлар умиди билан қарашаяпти.

Ҳисоботга кўра, юз кунлик муҳлат бир тарафлама хулоса қилиш учун етарли эмас.

Қолаверса, Шавкат Мирзиёевга қаттиққўл, шафқатсиз ва ўзгаришларга шубҳа билан қарайдиган тузумни мерос қолди.

Ҳисоботга кўра, Шавкат Мирзиёев Бош вазир сифатида айни тузум меъморларидан бири бўлса-да, энди уни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда.

Лекин қудратли МХХ ва унинг Совет КГБси мактабини ўтаган раҳбари Рустам Иноятов бугун Президент Шавкат Мирзиёв бошлаган ислоҳотларга тўғаноқ бўлаётгани хусусида фаразлар ўртага чиққан.

Ҳатто биргина сўм конвертациясини очиш ҳам қора бозордан ноқонуний даромад кўриб келаётган амалдорларга ёқмаслиги мумкин.

Айни дамда, сиёсий эркинликлар ёки инсон ҳуқуқлари бобида Президент Мирзиёев ислоҳотлар ўтказишга шошилмаётгани ҳам таъкидланади.

Шундай шароитда, Шавкат Мирзиёев мамлакатни қаерга бошлаётгани ҳамон мавҳум қолмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.